Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги давлат чегараси (жумладан, Ўзбекистон билан)даги бир нечта назорат-ўтказиш пунктлари (НЎП)да транспорт назоратини жорий этишни таклиф қилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб хабар берди 24.kg.

Ҳозирда транспорт назорати «Торугарт-автойўл», «Иркештам-автойўл» (Хитой), «Карамик-автойўл», «Қизил-Бел-автойўл», «Кулунду-автойўл» (Тожикистон), «Достук-автойўл» (Ўзбекистон) ўтказиш пунктларида амалга оширилмоқда.

Транспорт назорати амалга оширилмайдиган назорат-ўтказиш пунктларида юк машиналари халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги давлатлараро битимлар нормаларини бузмоқда, дея таъкидлади Транспорт вазирлиги.

Қирғизистон божхона ва транспорт назорати амалга ошириладиган назорат-ўтказиш пунктлари рўйхатига қуйидаги ўтказиш пунктларини киритиши мумкин:

  • Тожикистон билан чегарада — «Қайрағоч-автойўл» ва «Бор-Добо-автойўл» назорат-ўтказиш пунктлари;
  • Ўзбекистон билан чегарада — «Қизил-Қия — автойўл», «Қара-Бағиш — автойўл», «Кен-Сай — автойўл»;
  • ички автомобиль йўлларида эса «Сари Чат».