Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 21 февраль куни Маданият вазирлиги хабар қилди.

1942 йилда Тошкентда-санъаткорлар оиласида туғилган Нафиса Қудратовна мусиқа билим юртида таълим олган. 1963 йилдан Ўзбекистон Давлат филармониясида, 1978−1985 йилларда Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини «Олтин фонд»га муҳрлаган.

Унинг ижросидаги «Сарахбори Оромижон», «Қашқачаи Савти Сабо», «Эй Назокат» каби куйлари халқ орасида машҳур бўлган.