Ҳамкорлик доирасида School 21 иштирокчилари ОCТО’да амалиёт ўташи мумкин бўлади. У ерда назарий билимларини реал бизнес лойиҳаларида қўллаш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари, ҳамкорликда таълим ташаббусларини ишлаб чиқиш, ёш IT мутахассисларининг малакасини оширишга қаратилган тренинглар ва семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

OCTO – бу бизнес учун рақамли ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган илғор IT компанияси. Компания дастурий таъминотни ишлаб чиқади, технологик консалтинг ва финтех маҳсулотларини, шу жумладан, онлайн тўловлар ва молиявий операцияларни бошқариш хизматларини яратади.

octo, реклама

School 21 – бу рақамли технологиялар мактаби, Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларнинг 18 ёшдан ошган барча хоҳловчи аҳолисига IT соҳасида талабгир бўлган касбни бепул ўрганиш имкониятини беради. Тренинг давомида иштирокчилар C, C++, Java, Python, Go, SQL дастурлаш тилларини ўрганади, DevOps воситалари билан танишади, дастурий таъминот архитектураси, мобил дастурлаш ва бошқа асосий IT йўналишлар бўйича билим олади.

octo, реклама

«Ушбу лойиҳа талабаларга IT соҳасида ўқишдан ҳақиқий ишга жойлашишгача бўлган йўлни босиб ўтиш имконини беради. Биз ёш мутахассисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга интиламиз ва бунинг учун барча зарур ресурсларни тақдим этишга тайёрмиз», – деди ОCТО техник директори Владимир Васильев.

«Бугунги кунда IT соҳасида муваффақиятли иш бошлаш учун нафақат сифатли билим, балки амалий тажриба ҳам зарур. School 21 да ўқишнинг мажбурий қисми иш ҳақи тўлаб бериладиган амалиёт ҳисобланади. Иштирокчилар «Карьера йўли» доирасида мустақил равишда амалиёт жойини топади, мактаб жамоаси эса уларга резюме тайёрлаш, суҳбатдан ўтиш, иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этишга ёрдам беради ва ҳамкор компаниялардан бўш иш ўринларини таклиф қилади. Биз ўқувчиларимизни ОCТО’да амалиёт ўташга юборишдан мамнунмиз, у ерда реал лойиҳалар устида ишлашлари ва бозор талабларига тезроқ мослашишлари мумкин бўлади», – дейди School 21 бош ижрочи директори Зарина Лухманова.

Мазкур келишув рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва ахборот технологиялари соҳасида янги иш ўринларини яратиш бўйича давлат ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.