Фарғона вилоятида Nexia-3 машинаси ҳаракатланиб келаётган поезд тагида қолди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.
Қайд этилишича, ҳолат 19 февраль куни соат 22:30 атрофида «Охунбобоев» ва «Марғилон» бекатлари оралиғида соат 22:30 атрофида содир бўлган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, Қўқон локомотив депосига қарашли Ахтачи-Қўқон йўналишидаги юк поезди таркибида 102 та бўш вагон билан ҳаракатланган.
38 ёшли енгил машина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поездни илон изи усулида айланиб ўтишга уринган. Бироқ поезд машинани уриб юбориб тўхтаган.
Автомобиль ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, машина техник шикастланган. Айни пайтда Фарғона вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.