Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Ассоциация аъзолари томонидан келиб тушган номзодлар Сайлов қўмитаси аъзолари иштирокида ассоциация Сайлов кодекси ва уставига асосан мувофиқлик текширувидан ўтказилди.
Ассоциация уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Низомович Қурбонов номзоди илгари сурилди.
Ассоциация устави ва сайлов кодексига асосан Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, ассоциациянинг собиқ президенти Абдусалом Азизов ноябрь ойида ДХХ раиси лавозимидан озод этилиб, президентнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлгач, футбол ташкилоти раҳбарлигидан ҳам кетганди. Унинг ўрнига Равшан Эрматов ЎФА раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Баҳодир Қурбонов 2024 йил 22 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланганди.