Тошкент вилояти Пискент туманида фуқаролар тунда ноқонуний қум-шағал қазиб олаётгани аниқлади, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси.
Рейд давомида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсининг эски ўзани бўйида юклагич ёрдамида қум-шағал аралашмалари Howo юк машинасига жойланаётгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан табиатга 3 млрд 696 млн 204 минг сўм зарар етказилган. Транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органига юборилган.
Аввалроқ Бекобод туманида ҳам фуқаролар ноқонуний равишда қум қазиб олиши оқибатида табиатга 100 млрд 627 млн сўмдан кўпроқ зарар етказилганди.