Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди ва жаҳон чемпионатига чиқа олмади. 23 февраль куни бўлиб ўтган учрашув 3:3 ҳисобида, пенальтилар сериясида эса 1:3 ҳисобида якунланди.

Гуруҳнинг аввалги ўйинларида Ўзбекистон Яман (1:0) ва Индонезияни (3:1) мағлуб этганди. Учинчи ўйинда жамоа Эронга ютқазди (1:2), аммо барибир чорак финалга чиқди, у ерда «D» гуруҳи етакчиси Жанубий Корея билан тўқнаш келди.

Ўзбекистон 2-дақиқадаёқ гол уриши мумкин эди, бироқ ҳужумчи Муҳаммадали Ўринбоев белгиланган пенальтини голга айлантира олмади.

Шунга қарамай, 18-дақиқада ярим ҳимоячи Асилбек Жумаев бурчак тўпидан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 1:0.

Жанубий кореяликлар 8 дақиқадан сўнг жавоб тўпини киритди. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Син Мин-Ха жарима майдони ичидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб, тўпни Ўзбекистон дарвозасига киритди — 1:1.

Иккинчи бўлимда Жанубий Корея ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 56-дақиқада Син Мин-Ха жарима майдонига оширилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди — 1:2.

61-дақиқада Ким Таэ-Вон жанубий кореяликларнинг тезкор қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади — 1:3.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов ўйинга кўпроқ ҳужумкор футболчиларни ташлади.

Захирадан майдонга тушган Муҳаммадали Реимов ва Оллаберган Каримов голли узатмаларни амалга оширди.

90-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйган бўлса, учрашув тугашига 15 сония қолганида (90+4) Абдуғафур Ҳайдаров жарима майдонига ёриб кириб, дарвозабонни совуққонлик билан алдаб ўтди — 3:3.

Ўйин қўшимча бўлимларга чўзилди, аммо жамоалар бошқа гол ура олмади.

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

Пенальтилар сериясида Жанубий Корея 5 та зарбадан 3 тасини аниқ амалга оширган бўлса, ўзбекистонликлар 4 та уринишдан фақат 1 тасини голга айлантира олди. Якуний ҳисоб — 3:3 (1:3).

Мусобақада 16 та жамоа иштирок этмоқда. Кучли тўртликка кирган терма жамоалар Чилида бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Австралия, Япония, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея аллақачон Осиёдан йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Осиё Кубогининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 2023 йилда мураббий Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси ўз тарихида илк бор ушбу турнирда ғолиб бўлди.

Статистика

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

Манба: flashscore.com.

Видео

Фото

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол

жанубий корея, осиё кубоги u-20, футбол