Президент фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шу муносабат билан у Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, у 2020 йил январидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. У пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, статистика ва тадқиқотлар йўналишларини назорат қилишга жавоб берган.
Ундан аввал МБнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори вазифасини бажарган.
Ҳамраев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.
Меҳнат фаолиятини Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган. 2008 йилдан буён Марказий банк тизимида фаолият кўрсатиб келаётганди.