Сиёсат

дайжест

Бародарнинг Ўзбекистонга ташрифи: Афғонистондаги газ ва цемент заводига сармоя киритиш, божларни камайтириш ва савдо имтиёзлари

Афғонистон бош вазири ўринбосари в.б. Абдулғани Бародар Ўзбекистонда бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди. 10 та маҳсулотга божларни камайтириш, Ўзбекистоннинг газ қазиб олиш ва цемент заводига инвестиция киритиш, электр узатиш линиясини 30 млн долларга арзонлаштириш бўйича келишувларга эришилди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Ўмон ТИВ раҳбари билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйишни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Ўмон султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди. Улар парламентлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш, тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйишни муҳокама қилди.


дайжест

Покистон бош вазири 25 февралда Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф 25−26 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлади ва икки давлат ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Ташриф давомида қўшма декларация имзолаш, бизнес форумида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.


дайжест

Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлигига раҳбар бўлди

Марказий банк раиси ўринбосари бўлиб ишлаётган Беҳзод Ҳамраев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди.


Иқтисодиёт

дайжест

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди

Ҳукумат қарори билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, атамалар тўлиқ янгиланмоқда. Аввалги таҳрирда 26 та атамага таъриф берилган бўлса, эндиликда улар 15 тага қисқартирилди.


дайжест

Халқаро автобус қатновларида йўловчиларнинг маълумотлари божхона постларига олдиндан етказилиши мумкин

Постларда ўтказувчанликни таъминлаш мақсадида халқаро автобус қатновларида йўловчилар ҳақидаги маълумотларни божхонага олдиндан бериш тизими йўлга қўйилиши мумкин. Натижада автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баравар қисқаради.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда 24−28 февраль ва 1−2 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Февралнинг сўнгги ва мартнинг илк кунлари Ўзбекистонда совуқ ва ёғингарчиликларга бой ўтади. Асосий ёғингарчиликлар душанба-чоршанба кунлари кузатилиши кутилмоқда. Кўплаб вилоятларнинг аҳолиси яхшигина қор ҳодисаларига ҳам гувоҳ бўлиши мумкин.


дайжест

3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга ариза топшириш бошланади

3 март куни соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар қабули бошланади. Уларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали бепул жўнатиш мумкин. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.


дайжест

Ҳафта давомида қор ва ёмғир ёғади

Дам олиш кунларидаги баҳорий об-ҳаводан сўнг ҳафта давомида ҳароратнинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади. Ҳаво кечалари 0…−9 даража, кундуз кунлари −3…+5 даражагача совийди.


дайжест

«IELTS`дан 9 балл олганларнинг ҳаммаси имтиҳонни компьютерда топширган» — IELTS инструкторлари билан суҳбат

«Газета.uz» инглиз тилини ўрганаётганларни IELTS имтиҳонига тайёрловчилар: Барно Мукимова ва Диёрбек Ҳайитмуродов билан суҳбатлашди. Улар онлайн/офлайн тил ўрганиш фарқи, имтиҳонни компьютерда топшириш (CD IELTS) устунликлари, ёшларга имтиҳон харажатини қайтарадиган тизим ва бошқалар ҳақида сўзлади.


дайжест

Қашқадарёда жаримадан жаҳли чиққан ҳайдовчи ЙПХ автомобилининг ойналарини синдирди

Шаҳрисабз шаҳрида тўхтаб туриш қоидасини бузгани учун жаримага тортилганидан жаҳли чиққан ҳайдовчи ЙПХ автомобилининг ойналарини уриб синдирди. Суд унга нисбатан 7 сутка қамоқ жазоси тайинлади.


дайжест

Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

Ўзбекистонда реновация асосида бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб берилади. Шунингдек, қурилишни бошлашдан фойдаланишга рухсатнома беришга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ онлайн режимида «Шаффоф қурилиш» тизимида амалга оширилади.


дайжест

Наманган ва Тошкент вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 25−28 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.


дайжест

Энди ҳайдовчилар «йўл безорилиги» учун транспорт бошқаришдан маҳрум қилиниши, жаримага тортилиши ва ҳибсга олиниши мумкин

Президент «йўл безорилиги» учун жавобгарлик белгиловчи қонунни имзолади. Эндиликда «дрифт», «шахмат» шаклида ҳаракатланганлар 9 млн 375 минг сўмгача жарима олади ва транспорт бошқаришдан маҳрум қилинади. Агар қоидабузарлик яна содир этилса, икки баравар жарима берилади ёки 15 сутка қамоққа олинади.


дайжест

«Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш учун ер участкасини ижарага олган юридик шахслар 1 йилга ер солиғидан озод қилинади

«Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш учун ер участкасини ижарага олган юридик шахслар 12 ой давомида ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилинади. 2025 йил 1 мартдан «Янги Ўзбекистон» массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.


дайжест

Фарғона ҳалқа йўлида йўл қопламаси ўпирилиб тушди

Фарғона ҳалқа йўлининг Бағдод туманидан ўтувчи қисмида йўл қопламаси ўпирилиб тушди. Бунга Фарғона каналида сув сатҳи кўпайгани сабаб бўлган. Ҳозирда йўл таъмирланмоқда.


дайжест

Самарқандда 20 ёшли қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида бувиси билан яшаган 20 ёшли қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан текширув олиб борилмоқда.


дайжест

Андижонда ҳайдовчи тезликни ошириши ортидан Damas зовурга ағдарилди

Асака туманида Damas ҳайдовчиси тезлик меъёрини ва оралиқ масофани сақламаслиги оқибатида ўзидан олдинда ҳаракатланаётган Nexia`га бориб урилди. Шундан сўнг Damas зовурга тушиб кетган.


дайжест

Кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш соддалаштирилади

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш жараёни «Шаффоф қурилиш» орқали онлайн режимга ўтказилиб, соддалаштирилади. Мажбурий хулосалар сони иккитагача қисқартирилади. Тошкентда 1 апрелдан бошлаб қурилишга рухсат беришни тезлаштириш бўйича эксперимент бошланади.


дайжест

Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгиланди. Бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.


дайжест

2024 йилда 200 мингдан ортиқ истеъмолчига 50 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитаси 2024 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 400 дан ортиқ ҳолатда хўжалик субъектларига нисбатан иш қўзғатилганини маълум қилди. Ўтган йилда 200 мингдан ортиқ истеъмолчига 50 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.


дайжест

Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шарт бўлган объектлар рўйхати тасдиқланди

Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, экологик экспертиза давлат ва жамоат экологик экспертизаси тарзида амалга оширилади.


дайжест

Наманганда Lacetti уриб юборган 11 ёшли қиз ҳалок бўлди

Наманган вилояти Уйчи туманида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 11 ёшли қизни катта тезликда келаётган Lacetti уриб юборди, пиёда шифохонада вафот этди. Терговга қадар текширув бошланди.


Спорт

дайжест

«Манчестер Сити» «Ливерпуль»га ютқазди. Абдуқодир Ҳусанов қандай ўйнади?

«Манчестер Сити» ва ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Англия чемпионатининг 26-турида «Ливерпуль»га ютқазиб қўйди (0:2). Мағлубиятга қарамай, Ҳусанов ишончли ўйин кўрсатиб, 12 марта тўпни олиб қўйди — бу турнинг энг яхши кўрсаткичи. Ўйиндан кейин Пеп Гвардиола уни ўйини учун мақтади (видео).


дайжест

«Жамоа пенальтиларни кўп машқ қилганди». Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мураббийи — Осиё Кубогидан чиқиб кетиш ҳақида

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси пенальтилар сериясида Кореяга ютқазиб, Осиё Кубогини тарк этди. Мураббийнинг фикрича, агар рақиб енгиб ўтилганда, жамоа яна чемпион бўлиши мумкин эди. Унинг айтишича, футболчилар пенальтини кўп машқ қилган, «бироқ футболда доим ҳам ҳамма нарса режадагидек бўлавермайди».


дайжест

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2031 йилги Осиё кубогига биргаликда мезбонлик қилмоқчи

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ОФКга футбол бўйича 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича номзодлик таклифини юборди. «Бугунги кунда қўшни мамлакатлар билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр», — дейилади ЎФА хабарида.


дайжест

«Тўлиқ формада эмасдим». Боксчи Исроил Мадримов — Вержил Ортисга мағлуб бўлгани ҳақида

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов Вержил Ортисга мағлуб бўлганини касаллик туфайли жанг олдидан тўлиқ тикланиб улгурмагани билан изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, у катта бокс оқшомининг бир қисми бўлгани учун жангни бекор қилишни истамаган.


Жаҳон

дайжест

Россия-Украина уруши бошланганига 3 йил тўлди: йўқотишлар ва келажакка умид

2022 йил 24 февраль: Ҳаммаси айни шу кунда бошланганди — Россия Украина заминида кенг кўламли уруш очди. «Газета.uz» орадан уч йил ўтаркан, ким нима йўқотгани (ёхуд топгани), Украина ва Россия қандай ўзгаришларга рўбарў келгани ҳақида сўз юритади.


дайжест

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 16-пакетини қабул қилди. Рўйхатда Ўзбекистондан ҳам бир компания бор

Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санкцияларнинг 16-пакетини маъқуллади. Унга, хусусан, Россиянинг 8 та ОАВсини блоклаш, РФ минтақавий банкларини SWIFT `дан узиш ва индивидуал санкциялар киритилган. Шунингдек, 50 дан ортиқ ташкилот, жумладан, Ўзбекистон компанияси чекловлар остида қолди.


дайжест

«Трамп абадий эмас, тинчлик эса бизга кўп йиллар керак». Зеленский — уруш тугаши, АҚШ билан келишув ва Украинадаги сайловлар ҳақида

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан урушнинг уч йиллиги арафасида катта матбуот анжумани ўтказиб, ўз истеъфоси ва янги сайловлар эҳтимоли, АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишув ва Дональд Трампнинг баёнотлари, шунингдек, хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги саволларга жавоб берди.


дайжест

Германиядаги сайловлар: биринчи ўринда — ХДИ/ХСИ блоки, иккинчи ўринда — «Германия учун альтернатива»

Германия Бундестагига сайловларда канцлер лавозимига асосий даъвогар Фридрих Мерц бошчилигидаги ХДИ/ХСИ консерватив блоки ғалаба қозонди. Иккинчи ўринда — ўта ўнгчи «Германия учун альтернатива» партияси. Амалдаги канцлер Олаф Шольц партияси учинчи бўлди.


дайжест

Буюк Британия Россияга қарши кенг қамровли санкциялар пакетини эълон қилди

Буюк Британия 2022 йилдан бери Россияга қарши энг йирик санкциялар пакетини эълон қилди. Рўйхатга 67 та юридик ва жисмоний шахс, шунингдек, 40 та кема киритилган. Рўйхатда аввалроқ АҚШ ҳам санкция киритган Қирғизистондаги «Керемет Банк» бор.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!