Андижон вилояти Асака туманида 22 февраль куни Damas йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шанба куни соат 23:00 да туманнинг Янгиобод маҳалласи ҳудудидан ўтган Фарғона ҳалқа автомобиль йўлининг 168-километрида ҳаракатланаётган Damas Nexia`га бориб урилган.
Бунга ҳайдовчининг тезлик меъёри ва оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. Шундан сўнг Damas зовурга ағдарилиб кетган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, машиналар техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. Бошқарма ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни сўраган.