Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.

Баҳодир Исо 1956 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида туғилган. У 1977 йилда Фаргона педагогика институтини тамомлаган. Марҳум фаолиятини, асосан, адабиёт ва санъатга боғлаган.

Унинг шеърлари, достонлари республиканинг қатор матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. Хусусан, 1988 йилда нашр этилган «Хайрли тун» шеърий тўплами билан мухлисларга яхши таниш.