Автомобиль 60 км/соат тезликдаги тўқнашувда ажойиб хавфсизлик кўрсаткичларини намойиш этди: А, B, C устунлар ва эшиклар бутун қолиб, йўловчиларга ҳимоя муҳитини таъминлади. Зарбага учрамаган томондаги эшик муаммосиз очилди, хавфсизлик камарлари эса одатдагидек ишлади. Хавфсизлик ёстиқчалари бехато ишлаб, зарбани самарали юмшатди ва йўловчиларни ҳимоя қилди. Ёнилғи тизими ва аккумулятор шикастланмади, сизиб чиқишлар бартараф этилдт ва иккиламчи хавфлар минималлаштирилди. Бу омиллар конструкциянинг юқори даражадаги хавфсизлигини тасдиқлайди.

Euro NCAP: автомобиль хавфсизлиги эталони

1997 йилда ташкил этилган Euro NCAP (The European New Car Assessment Programme, инглизча — «Янги автомобилларни баҳолаш Европа дастури») автомобиль хавфсизлиги соҳасидаги нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланади. У янги автомобилларни қатъий синовдан ўтказадиган Европа давлат агентликлари ва мустақил экспертларни бирлаштиради. Ушбу синов натижалари харидорлар учун муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилади ва автомобилсозлик саноатида хавфсизлик стандартларини оширишга ёрдам беради.

Euro NCAP автомобилларни тўртта асосий мезон бўйича баҳолайди: катталар ҳимояси, болалар ҳимояси, йўл ҳаракати заиф иштирокчиларининг хавфсизлиги ва фаол хавфсизлик тизимларининг мавжудлиги. Ён томондан зарба бериш тестига алоҳида эътибор берилади, чунки бундай авариялар реал шароитларда тез-тез учраб туради. Автомобилнинг ён қисми камроқ буфер муҳитига эга бўлиши ҳайдовчи ва йўловчиларнинг жиддий жароҳат олиш хавфини оширади.

Chery Tiggo 9: йўловчиларни максимал даражада ҳимоялаш

Tiggo 9 модели 60 км/соат тезликда бўлган ён зарба синовида 10 дона хавфсизлик ёстиқчаси, мустаҳкам кузов ва E-CALL фавқулодда хизматларни автоматик чақириш тизими туфайли юқори даражадаги хавфсизликни намойиш этди.

Хавфсизлик ёстиқчаларининг илғор тизими

Тўқнашув пайтида ён хавфсизлик ёстиқчалари бир зумда очилиб, йўловчилар ва деформатцяланган эшик ўртасида ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади. Бу кўкрак қафаси, қорин ва тосга тушадиган юкламани камайтиради, қовурғалар синиши, ички аъзолар шикастланиши каби жиддий жароҳатларнинг олдини олади.

А устундан C устунгача чўзилган ён хавфсизлик пардалари бир зумда олд ва орқа эшикларнинг деразаларини ёпиб, йўловчиларни ойнага урилишдан ва сочилиб чиқадиган парчалардан ҳимоя қилади. Бу, айниқса, бош мия жароҳатларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Ички ён хавфсизлик ёстиғи — Chery Tiggo 9 нинг ўзига хослиги

Бундан ташқари, Tiggo 9 ички ён хавфсизлик ёстиқчаси (far-side airbag) билан жиҳозланган. Ён томондан зарба берилганида урилмаган томондаги йўловчилар инерция таъсирида автомобиль марказига силжийди. Ички ён хавфсизлик ёстиқчаси ҳайдовчи ва олдиндаги йўловчи тўқнашувининг олдини олади, юз ва оёқ-қўлларнинг шикастланиш хавфини камайтиради. Ушбу жиҳат Chery компаниясининг хавфсизлик ва ҳар бир йўловчига ғамхўрлик қилишга бўлган эътиборини кўрсатади.

Мустаҳкам кузов ва E-CALL тизими

Chery Tiggo 9 кузови 85 фоиз юқори мустаҳкам пўлатдан, шу жумладан, 21 фоиз иссиқ штампланган пўлатдан тайёрланган. Синов пайтида у зарба энергиясини самарали равишда ютиб ва тарқатиб, деформацияни минималлаштирди ва йўловчилар учун ҳимоя майдонини сақлаб қолди.

Тўқнашувдан сўнг E-CALL тизими автоматик равишда автомобиль координаталари кўрсатилган сигнални фавқулод хизматларга юборди. Бу қутқарувчиларнинг ҳаракатланишини тезлаштиради, ёрдам етиб келиш вақтини қисқартиради ва қутқариб қолиш имкониятини оширади.

Синов натижалари: тасдиқланган хавфсизлик

Euro NCAP синовлари Chery Tiggo 9 нинг юқори даражадаги хавфсизлигини тасдиқлади. Кучли зарбадан кейин ҳам унинг конструкцияси барқарор равишда мустаҳкамлигича қолди: устунлар ва эшиклар шикастланмади, хавфсизлик камарлари одатдагидек ишлади ва хавфсизлик ёстиқчалари ишончли ҳимояни таъминлади. Ёнилғи тизими ва аккумулятор бутунлигича сақланиб, сизиб чиқиш ва ёнғин хавфи пайдо бўлишига йўл қўймади.

Мустаҳкам кузов, илғор хавфсизлик ёстиқлари тизими ва интелектуал технологияларнинг уйғунлиги Tiggo 9 ни хавфсизлик эталонига айлантиради. У жаҳоннинг 5 юлдузли стандартларига жавоб беради ва ҳайдовчилар ҳамда йўловчиларни максимал даражада ҳимоя қилади.

Келажакка бўлган нигоҳ

Euro NCAP синовлари — Tiggo 9 хавфсизлигини яхшилаш йўлидаги яна бир босқич. Chery ҳайдовчилар ва йўловчиларга максимал қулайлик ва ҳимояни таъминлаган ҳолда илғор технологияларни ривожлантиришда давом этади. Ўзининг ажойиб хусусиятлари туфайли Tiggo 9 автомобиль хавфсизлигининг янги стандартларини белгиламоқда ва ўз туркумидаги ишончли автомобиллардан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Ўзбекистондаги Chery автомобиль брендининг расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-bot: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: @cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.