Ботир Баҳромович Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ботир Қудратхўжаев 2022 йилнинг ноябридан буён бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бунгача 2020 йилдан Хоразм вилояти прокурори, 2017 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори, 2016−2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори, 2014−2016 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори лавозимларида ишлаган.
ФВВнинг аввалги раҳбари бу лавозимга 2022 йил март ойида тайинланган Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев эди.