Миграция агентлиги Германиянинг PersonaFAIRmittlung ташкилоти билан ҳамкорликда автобус ҳайдовчилари учун иш ўринларини таклиф этмоқда, дея хабар берди агентликнинг Telegram`даги «Хорижда иш» эълонлар канали.
Иш ўринлари 300 та бўлиб, қабул қилинган номзодларга 3000 евродан тўланади (солиқлар ушлаб қолингандан сўнг 2000 евро атрофида).
Номзодлар 23−43 ёш оралиғида, B, С ҳайдовчилик гувоҳномасига ва немис тилидан А2 ёки Б1 даража халқаро тил сертификатга эга бўлишлари, судланмаган ва жисмонан соғлом бўлишлари талаб этилади.
Танлаб олинганларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
- виза расмийлаштириш;
- авиачипта;
- аэропортдан иш жойигача трансфер.
Номзодларга Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH West ташкилоти кўмагида «Ватанпарвар» марказида касбий немис тили ўқитилади ва қайта тайёрлов курслари ўтказилади.
Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади. Мурожаат учун Миграция агентлигининг телефон рақами: 71−202−33−55 (қисқа рақам 1282).