Ғолиб Неъматович Муродов Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
25 февраль куни халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар Ғолиб Муродов номзодини ҳоким лавозимига тасдиқлади.
У 1981 йил Миришкор туманида туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у «Ҳудудгазтаъминот»нинг Қашқадарё филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Туманнинг аввалги ҳокими 2023 йил ноябрида тайинланган Мухтор Ҳайитмурадов эди.