Ўзбекистонда Changan ва унинг суббрендлари Deepal ва Changan Nevo’нинг расмий дистрибьютори бўлган Runking Motor Co. Ltd. ўз позицияларини мустаҳкамлаш мақсадида Central Asia Motors Co. (CMG) билан Changan автомобилларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни локализация қилиш бўйича стратегик келишув имзолади. Ушбу ҳамкорлик мамлакат автомобиль саноатини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб, саноат ўсиши ва модель қаторини кенгайтириш имкониятларини яратади.
Келишув доирасида Ўзбекистон ҳудудида Changan’нинг асосий, жумладан, Deepal S07, S05, Changan Nevo Q05 ва А05 моделларини ишлаб чиқариш ташкил этилади. Ушбу лойиҳа замонавий ва юқори технологияли автомобилларни ўзбекистонлик истеъмолчилар учун янада қулай қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
«Ушбу келишувни имзолаш компаниямиз ва бутун Ўзбекистон автомобиль бозорида муҳим босқичдир. Биз Ўзбекистоннинг саноат ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшиш ва мижозларимизга жаҳон стандартларга жавоб берадиган автомобилларни таклиф қилишдан фахрланамиз», — деди Runking Motor Co. Ltd. вакили.
Замонавий ишлаб чиқариш салоҳияти ва автомобиль ишлаб чиқариш соҳасида юқори тажрибага эга CMG билан ҳамкорлик натижасида Changan автомобиллари халқаро сифат стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилади. Узоқ муддатли ҳамкорлик бренднинг минтақадаги мавқеини мустаҳкамлаш ва минтақа бозорида обрўсини ошириш имкониятини яратади.
Мазкур келишув Ўзбекистоннинг Changan учун стратегик аҳамиятини тасдиқлайди ва компаниянинг маҳаллий ишлаб чиқаришни, технологияларни ва автомобиль саноати учун илғор ечимларни ривожлантиришга сармоя киритиш истагини кўрсатади. Маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ўзбекистонлик истеъмолчилар учун автомобилларни харид қилишни янада қулай қилади ва умуман мазкур саноатнинг ривожланиши учун янги истиқболларни очади.
Runking Motor Co. Ltd. ҳақида
Runking Motor Co. Ltd. Ўзбекистон ҳудудида Changan’нинг расмий дистрибьютори бўлиб, бутун республика бўйлаб дилерлик тармоғини фаол ривожлантирмоқда. Компания Deepal ва Changan Nevo автомобилларининг кенг ассортиментини таклиф этади ҳамда мижозларига юқори сифатли хизмат кўрсатиш, кафолатли қўллаб-қувватлаш ва халқаро даражадаги сервисни таъминлайди.
CMG (Central Asia Motors Co.) ҳақида
CMG — Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва йиғиш бўйича етакчи саноат ҳолдинги. Компания замонавий ишлаб чиқариш салоҳиятига ва юқори сифатли маҳсулот чиқаришни таъминлайдиган сертификатланган технологияларга эга.
Қўшимча маълумотларни Runking Motor Co. Ltd. ёки CMG вакиллари билан расмий алоқа каналлари орқали боғланиш орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.