Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 58-сессиясининг юқори даражадаги учрашувида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди.

«Байсалов 31 март куни Хўжандда (Тожикистон) минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўладиган Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг тарихда биринчи уч томонлама саммити ўтказилишини эълон қилди», — дейилади хабарда.

тожикистон, уч томонлама саммит, қирғизистон

Унинг сўзларига кўра, саммит минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

Бош вазир ўринбосари, шунингдек, 21 февраль куни Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида икки давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича имзоланган келишувга эътибор қаратди.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа «дипломатия ва сиёсий ироданинг тарихий ғалабаси» бўлди. «Биз энг мураккаб масалаларни ҳам мулоқот, ўзаро ҳурмат ва ишонч орқали ҳал қилиш мумкинлигини исботладик», — деди Байсалов.