ATTO ва Uzum Bank ўртасида Ўзбекистон жамоат транспортида электрон тўловларни ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим имзоланди. 2024 йил 1 ноябрдан бери банк мижозлари Тошкент метросидаги тўловлар учун 1,5 млрд сўмдан ортиқ кешбэк олди. Компаниялар муваффақиятли синов тажрибасини амалда қўллаш ва лойиҳани кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Йўловчилар шаҳар транспортининг турли воситаларида йўл ҳақини тўлаш учун Uzum Bank иловасидаги ягона QR-коддан фойдаланиши мумкин. Восита фойдаланувчиларга сафарлар учун пул тежаш ва тўловларни тезроқ бажариш имконини беради. Лойиҳанинг мақсади — анъанавий тўловлардан рақамли тўловларга ўтиш, транспорт транзакцияларининг шаффофлигини ошириш ва бир марталик чипталарни чоп этиш учун қоғоз сарфини камайтириш.
«Жамоат транспортида QR-код орқали тўлаш Uzum Bank фойдаланувчилари орасида тобора оммалашиб бормоқда, банк иловасидаги кўпайтирилган кешбэк эса хизматларнинг нафақат қулай, балки фойдали бўлишига ҳам ёрдам беради. Тез орада ушбу тўлов усули фойдаланувчилар учун пойтахт автобусларида ҳам амал қила бошлайди. Олдинда бизни катта ва истиқболли режалар кутмоқда, Uzum Bank билан ҳамкорлигимизни ривожлантириш ва кўламини кенгайтириш бутун мамлакат бўйлаб жамоат транспортида электрон тўловларни ривожлантириш учун туртки бўлиб хизмат қилади», — изоҳ берди ATTO ижрочи директори Даврон Шоёқубов.
«АТТО билан ҳамкорликда банк иловасида метро учун QR-код орқали тўловни жорий этдик ва 2024 йил ноябрь ойидан бошлаб йўловчиларга ҳар бир сафардан кўпайтирилган кешбэк бериб келмоқдамиз. Рақамли сервислар орқали транспорт учун тўлов қилиш — фойдаланувчилар учун одатий ва тушунарли восита. Бунинг эвазига чипта сотиб олиш учун вақт сарфлашга тўғри келмайди ва бу транспортнинг ўтказувчанлик хусусиятини оширади. Биз сервисни Тошкент автобусларида синовдан ўтказишни бошлаганмиз ва фойдаланувчилар йўл ҳақини тез, қулай ва технологик тарзда тўлашлари учун лойиҳани бутун мамлакат бўйлаб ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз», — қайд этди Uzum Fintech бош директори Егор Абрамец.
Реклама ҳуқуқлари асосида.