Хоразм вилояти Янгиариқ туманида ота ўз ўғлини ов милтиғи билан отиб ўлдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг Янгиариқ маҳалласида яшаган 71 ёшли эркак 51 ёшли ўғлини отиб ўлдирган. Шундан сўнг келини ва неварасини ҳам оғир жароҳатлаган.

Ушбу жиноят тергов-тезкор гуруҳи томонидан фош этилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳолиси иштирокида ўтказилган йи мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими ушбу жиноятнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар дастлабки тергов ва суд органлари томонидан батафсил ўрганилиши, жиноятларнинг олдини олишга масъул бўлган шахслар ҳамда қотиллик содир этилган маҳалла еттилиги фаолиятига ҳам танқидий нуқтаи назардан баҳо берилишини айтиб ўтди.