Навоий вилояти Қизилтепа туманида 24 февраль куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Унга кўра, Тошработ қўрғонидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга автойўлда ҳайдовчи Н.У. Malibu’да ички кўчадан чиқаётганда биринчи даражали йўлдаги ҳайдовчи Н.Д.нинг Nexia-3 автомобилига урилган.
Бунинг оқибатида улар йўл четидаги Damas, Nexia-3 ва Lacetti машиналари билан тўқнашган.
ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмаган. Дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.