1994 йилда Ўзбекистон миллий валютаси қабул қилинган. Шу йилда 1 дан 100 гача бўлган номиналда сўм банкноталари муомалага чиқарилган. Сўнгги 5 йил ичида эса яна беш хил номиналда банкноталар жорий қилинди. «Газета.uz» ўзбек сўмининг 1994 йилдан кейин чиқарилган барча банкнотларини эслайди.
Енгил, ёрқин, мазали ва витаминларга бой салатлар — Zira.uz ёзги салатлар рецептларини эътиборингизга ҳавола этади.
Чалоп, туркча рататуй, товуқ ва сабзавотли кабобчалар, кук-си, окрошка — Zira.uz ёзги таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Америкалик тадқиқотчи Марк Риз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилиш учун 15 йил умрини сарфлади. У «Газета.uz»га берган интервьюсида таржимадаги қийинчиликлар, нима учун асар шунчаки муҳаббат ҳикояси эмас, аввало ислоҳотлар ғояси ҳақида эканлиги ва қандай қилиб Қодирий асар орқали муҳим ижтимоий муаммоларни олиб чиққанлиги ҳақида сўз юритди. У шунингдек жадидлар ва уларнинг ғоялари бугун қанчалик ҳаётга тадбиқ этилганлиги ҳақида фикр билдирди.
Ёз иссиғида кондиционер остида жон сақлайдиганлар ўз саломатликларига эътибор беришлари лозим. Кондиционердан қандай тўғри фойдаланиш кераклиги ва доимий равишда унинг остида ўтириш қайси касалликларга олиб келиши ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Эъзозбек Ризаев маълумот берди.
2020 йилда Тошкент метрополитенининг ер усти Ҳалқа йўли ва Сергели йўналиши ишга туширилди, Юнусобод йўналишига яна иккита бекат қўшилди. Тошкент метросининг янги ва эски бекатларидаги йўл кўрсаткичларидаги ноаниқликлар, у ердаги ташкилотчилик, бекат ва унинг ташқарисидаги навигация — Оғабек Самисов ва Евгений Сорочин репортажида.
Рангли чучвара, товуқли кабобчалар, музқаймоқ ва печеньелар — Zira.uz болалар учун тайёрласа бўладиган қизиқарли ва мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.
Сабзавотли сомса, туркча погача, бананли нон, қиймали рулетчалар — Zira.uz пикник учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептларини тақдим этади.
Қулупнайли мохито, бананли коктейль, мевали лимонад ва компот — Zira.uz салқин ичимликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Тошкентнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида пойтахт ҳокимлиги шаҳарнинг қадимий 12 та дарвозаси ва қалъа девори ўрнини аниқламоқда. Тошкент ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти директорининг ўринбосари Камолиддин Файзуллаев эски хариталарни излаш ва шаҳарнинг бир ярим аср давомида қандай ўзгаргани ҳақида гапириб беради. Хариталарнинг қисми биринчи маротаба эълон қилинмоқда.
Семифредо музқаймоғи, трайфл, тарт ва оддий печеньелар — Zira.uz қулупнайдан тайёрланадиган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Германияда фаолият юритаётган инвестицион банкир Дилшод Давронов. Биз ундан нега Ўзбекистондаги магистратурани ташлаб, хорижга ўқиш учун кетгани, етакчи олийгоҳларда таҳсил олишнинг афзалликлари, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.
Январь ойидан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақидаги видеоларни исталган видеоёзув мосламасидан, шу жумладан смартфонларда ёзиб олиб, юбориш мумкин. dyhxx.ejarima.uz сайтида аризани қандай расмийлаштириш мумкинлигини батафсил тушунтирамиз. Мукофотни хайрия ишлари учун йўналтириш мумкин.
Zira.uz байрамларга олдиндан тайёрланишни таклиф қилади ва Ҳайит байрами учун мазали ва ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Февраль ойида Тошкент ҳокимияти «Халқ назорати» хизматини ишга туширди. Шаҳар маъмуриятининг сўзларига кўра, лойиҳа ўз самарасини кўрсатишга улгурди. Шунга қарамай, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда қийинчиликлар ҳам мавжуд. Лойиҳа раҳбари Ойбек Ниёзов платформанинг вазифалари, камчиликлари ва келажакдаги режалар ҳақида гапириб берди.
Zira.uz сиз ҳали таътиб кўриб улгурмаган 6 та мазали салатлар рўйхатини тақдим этади.
«Хориждаги ўзбекистонлик талабалар» лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик талабаларнинг хориждаги ҳаёти, у ердаги таълим тизими, уларнинг бошидан ўтган синовлар ҳақида сўз боради. Лойиҳанинг дастлабки меҳмони — Москвадаги Иқтисодиёт олий мактаби талабаси нукуслик Шаҳноза Aбдиреймова.
Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун тўйимли ва лаззатли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Zira.uz саҳарлик ва ифторлик учун мазали ва тўйимли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Рамазон ойи пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. «Газета.uz» Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатларини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг