Польша «сиёсий алоқалар ва инсонпарварлик заруратлари нуқтаи назаридан» Ўзбекистонга 250 минг доза COVID-19 вакцинасини етказиб беради.
Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг учинчи босқич синовларида 2757 киши препарат билан эмланган, улардан 20 киши (0,73%) коронавирус билан зарарланган. Плацебо олганлар орасида 2763 кишидан 73 нафари (2,64%) коронавирус юқтирган.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 597 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 81 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар вакцина туфайли бирорта ўлим ҳолати кузатилмаганлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат оралиғида анафилактик шок оқибатида кузатилиши мумкин.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 640 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 123 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
6 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 22 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
5 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 19 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 662 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 140 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Кеча кун давомида республикада 648 кишида коронавирус қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 71 кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 93 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Коронавирусга чалиниш ҳолати кетма-кет тўртинчи кун 800 дан пастга қараб тушмоқда. Шунингдек, сентябрнинг илк кунида 494 киши тузалиб, 5 нафар бемор оламдан ўтди. Пневмонияга чалиниш ҳолати эса ошди.
Кетма-кет учинчи кун коронавирусга чалинганлар сони 800 дан ошмаяпти. 31 август куни пневмония ҳолати эса бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда юқорироқ бўлди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 201 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 303 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Душанба куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик иккинчи компоненти олиб келинди. У вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлашга мўлжалланган.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 811 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 322 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Жума куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлили эълон қилинди. Унга кўра, вакцина барча штаммлар учун умумий 81,7% самарадорликни намойиш этган. Инновацион ривожланиш вазирлиги баёнотига кўра, «клиник тадқиқотлар натижаси вакцина аҳолига коронавирус юқишининг олдини олишда самарали эканини тасдиқлаган».
Жума куни Ўзбекистонда 829 киши COVID-19 билан касалланди, 857 нафар бемор эса тузалди. Даволанаётган беморларнинг 8 нафари оламдан ўтди. Қолаверса, шу куни 334 кишида пневмония аниқланган, беморларнинг 4 нафари вафот этган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг маълум қилишича, коронавирус ҳолатлари улушининг 82% ини «delta» штамми ташкил этади. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Фанлар Академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази олимлари помидорга асосланган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш устида ишлашмоқда. Шунингдек, қорамолларни коронавирусга қарши вакциналар билан эмлаб, унинг сути вирусга қарши курашишга ёрдам бериши мумкинлиги борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг