Буюк Британияда пандемияларга қарши курашиш бўйича халқаро экспертлар гуруҳининг ташкил этилиши, Украинада махсус хизматларнинг шай ҳолатга келтирилгани, Қирғизистонда коронавирус кенг тарқалиши сабабли мактаб имтиҳонларининг бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент вилоятида 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Шу сабабдан туманлардаги бир қатор мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди.
Ўзбекистондаги касалхоналарда коронавирус касаллигига чалинган болалар сони кескин кўпаймоқда, улар орасида ўлим ҳолати ҳам қайд этилганлиги айтилмоқда. Зангиотадаги ихтисослашган шифохонада ҳозиргача 400 нафарга яқин бола даволанган.
Исроилда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари пасайиши сабабли кўчада ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. Ўз яшаш жойларидан ташқари, бошқа биноларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи COVID-19 га қарши эмланди.
Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазкур вакцина «жанубий африка» штаммига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганларнинг 22−26 фоизини 60 ёш ва ундан катталар ташкил этмоқда. Шунингдек, 30−39 ёшдагилар 17−20 фоизни, 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13−15 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбек олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина — Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда ФА Геномика ва биоинформатика маркази вакциналари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.
Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Шунингдек, ой охирида яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилади.
Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штамми ҳам кириб келганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбари болалар орасида касалликнинг кўпайётганига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшли Суймахол Зулимова коронавирусга қарши эмланди.
Хитой ва Жанубий Корея Япониянинг радиоактив сувни океанга оқизиш тўғрисидаги қарорини танқид қилгани, Навальнийнинг унга Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилгани, ЖССТнинг COVID хавфи туфайли бозорларда ҳайвонлар савдосини чеклашга чақиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
12 апрель куни Ўзбекистонда 67,4 мингдан зиёд киши коронавирус инфекциясига қарши эмланиб, вакцина олганлар сони 200 минг нафардан ошди.
Тошкент шаҳрида эмланган фуқароларда кузатилган ножўя таъсирларни даволаш учун 4 та шифохона тайёрлаб қўйилгани маълум қилинди. Бунга қадар, СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 6 кун ичида республика бўйича 71 нафар фуқарода ножўя таъсирлар қайд этилганини таъкидлаганди.
СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилганини таъкидлади. Уларнинг орасида кўпроқ тана ҳароратининг 37,5 даражадан ортиши ҳамда танадаги оғриқлар қайд этилган. Шу билан бирга, инъекция қилинган жойда қичиш, оғриқ, асабийлашиш, холсизлик ва қўрқиш ҳам кузатилган.
Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Агентлик ушбу ҳолатларни вакцинанинг жуда камдан-кам учрайдиган акс (ён) таъсири деб атамоқда.
Ўзбекистонда 1 апрель санасидан буён 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилди. Энг кўп эмланиш ҳолати Самарқанд вилояти (1783 нафар) ҳамда Тошкент шаҳрига (1691 нафар) тўғри келмоқда.
Россия ҳукумати яна олтита мамлакат, шу жумладан Ўзбекистондан бўлган талабаларга ўқишларини давом эттиришлари учун мамлакатга қайтиб келишига рухсат берди. Бунинг учун бир қатор қоидалар белгиланган.
1 апрелдан Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари бошланди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир қанча эмлаш пунктларига ташриф буюриб, аҳолининг вакцина бўйича фикрларини ўрганди. Кимдир хитой-ўзбек вакцинаси ишончлироқ деса, бошқа бировга AstraZeneca маъқул, яна кимдир эса «Sputnik V элита қатлами учун», деган фикрда.
2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг