Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган сони 33 нафарга етди. Коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 9 кишида вирус аниқланди.
20 март эрталаб ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони ўзгаришсиз (23 нафар) қолди.
Халқаро йўналишлар бўйича автобус, темир йўл ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш 40 кунга тўхтатилди.
Президент фармони билан коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, давлат бюджетидан 10 трлн сўм ажратилади.
Фуқаролардан ўзларини уйларни коронавирус инфекциясидан дезинфекция қилувчи деб таништираётган номаълум шахсларни уйга киритмаслик сўралмоқда. Бундай ҳолатларда «102» рақамига ёки профилактика инспекторига қўнғироқ қилиш лозим.
Коронавирус эпидемияси сабабли болалар ўйин заллари, дискотека ва дискобарлар, массаж салонлари фаолияти тўхтатилади.
Тошкент ҳайвонот боғи карантин сабабли вақтинчалик ёпилди. Ботаника боғи эса ҳали фаолият юритмоқда.
Россияда коронавирус аниқланган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Оператив штаб унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмаганини маълум қилди.
РШТЁИМ шифокорлардан бири ўзида коронавирус аломатлари борлигидан шубҳа қилгани боис у ишлаётган бўлим маълум муддат ёпилди. 1-клиник шифохона эса Туркияга борганини яширган беморда вирус тасдиқлангани учун карантинга олинди.
Тошкентда йўловчи оқими кескин камайган вақтларда атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.
Яна беш киши — Париждан келган аёлнинг уч қариндоши, Истанбул ва Лондондан келган икки йўловчида коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 23 тага етди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди.
Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинган 181 нафар фуқаро Кармана туманидаги НКМК санаториясига карантинга жойлаштирилди.
Яна уч киши — Париждан қайтган аёлнинг онаси, келини ва ҳамкасбида ҳам коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 18 тага етди.
Ўзбекистон президенти нефть нархининг пасайиши, хориж валюталарининг қадрсизланиши, хорижий туристлар сонининг камайиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.
«Ўзбеккино» яқин икки ҳафтада премьераси ўтказилиши режалаштирилган 30 та янги фильмни телеканалларга бепул тақдим этди. Фильмлар Наврўз байрами кунлари намойиш этилади.
Истанбулдан келган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва Лондондан келган яна бир фуқарода коронавирус аниқланди. Инфекцияни юқтирганлар сони 15 нафарга етди.
Қонунчилик палатасидаги йиғилишлар ҳамда апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди. Депутатлар ўз ишларини давом эттиради, қонун лойиҳалари мессенжерлар орқали муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистонда барча ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар вақтинча тўхтатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг