Ўзбекистонга Россиядан 200 минг доза янги турдаги вакцина — Sputnik Light келтирилди. Шу билан Ўзбекистонда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя.
Pfizer-BioNTech компанияси коронавируснинг Omicron штаммидан ҳимоя қила оладиган учинчи доза устида ишламоқда. Ушбу доза билан эмлаш антитаначалар ҳимоясини дастлабки икки дозага нисбатан 25 бараварга оширади. Pfizer мутасадди ташкилотлар рухсат бергач, 2022 йилдан Omicron`га қарши 4 млрд бустер доза ишлаб чиқаришни режа қилган.
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова йил давомида марказда 422 нафар чақалоқ дунёга келганини маълум қилди. Ҳозирги кунда яна 64 нафар ҳомиладор аёл даволанмоқда, уларнинг 3 нафари реанимация бўлимида. Қолаверса, шифохонада 7 нафар чақалоқ ва 18 ёшгача бўлган 97 нафар бола даво муолажаларини олмоқда.
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида АҚШдан яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини қабул қилди.
Жанубий Кореяга Нигериядан ташриф буюрган эр-хотин ва уларни кутиб олган Ўзбекистон фуқаросида коронавируснинг «Omiсron» штамми аниқланди. Кореяликлар 270 га яқин киши билан мулоқотда бўлгани, Ўзбекистонлик фуқаро эса ташхис қўйилишидан бир кун аввал 400 киши йиғилган диний муассасага боргани айтилмоқда.
Республика махсус комиссияси ўзбекистонликларга янги йил байрамини оила даврасида нишонлашни тавсия этди.
Республика махсус комиссияси қарори билан Бельгия, Буюк Британия, Германия, Исроил, Италия, Миср ва бошқа айрим давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётганлар ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади. Хориж давлатларидан мамлакатга келувчиларнинг барчаси коронавирусга ПЗР тест натижаси манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлиши лозим.
Коронавируснинг янги «омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг халқаро авиақатновлар тўхтатилди. Мазкур давлат фуқаролари ва сўнгги 2 ҳафта ичида ушбу давлатларда бўлганлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.
ЖССТ коронавируснинг омикрон варианти билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори деб баҳолади. Бу икки йиллик пандемиядан кейинги иқтисодий тикланишни хавф остида қолдириши мумкинлиги айтилмоқда. Омикрон штамми ҳозиргача «енгил аломатлар» билан кузатилган ва уни уй шароитида даволашга муваффақ бўлишган. ЖССТга кўра, аввал COVID-19 билан оғриган беморларнинг янги штамм билан зарарланиш эҳтимоли юқори.
ЖССТ Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг B.1.1.529 штаммини «хавотирли вариант» деб таснифлади. Ташкилот унга Омикрон деб ном бериб, уни вируснинг бошқа шаклларига қараганда тезроқ тарқалиши мумкинлигини қайд этди. 27 ноябрь ҳолатига вируснинг янги штамми 100 та ҳолатда қайд этилган.
ЖССТ дастлаб Жанубий Африка ва Ботсванада аниқланган ва кутилганидан кўра тезроқ тарқалаётган коронавируснинг янги штаммини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш чақирди. FT`нинг хабар беришича, ҳозирда янги штамм жами 82 кишида қайд этилган.
Аргентиналик олимларнинг кузатувларига кўра, олти ой муддатда «Спутник V» билан эмланганларнинг атиги 31 фоизида COVID-19 га иммун жавоб бериш учун етарли миқдорда антитаначалар сақланиб қолган.
Дунё бўйлаб ўтказилган тадқиқотлар натижалари COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ниқоб тақиш натижасида 53 фоизгача ва жисмоний масофа сақлаш орқали 25 фоизгача камайишини кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ниқоб тақиш, ижтимоий масофаланиш ва қўлларни ювиш амалиёти вакцинация дастурлари билан параллель равишда давом эттирилиши зарур.
Ўзбекистонда тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган фуқароларга коронавирусга қарши ихтиёрий бустер доза билан эмлашга рухсат берилди.
Меҳнат вазирлиги иш берувчиларга вакцина олмаган ходимларини ишдан четлаштириш тартибини тушунтирди. Унга кўра, ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинади. Агар у ёзма ариза беришдан бош тортса, далолатнома тузилади. Соғлиғи ҳолатига кўра эмланмайдиганлар масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.
18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 297 753 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 75,3 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилди. Яна 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди. Бу маблағ дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун сарфланади.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреисус вакцинация ёрдамида COVID-19 пандемиясини енгиб ўтишининг учта асосий шартини санаб ўтди.
Сингапур ўз хоҳиши билан COVID-19`га қарши эмланишдан бош тортганларга вирусни даволаш билан боғлик тиббий тўловларни тўлашни тўхтатади. Мамлакатда ҳозирда эмланмаган одамлар интенсив стационар ёрдамга муҳтож бўлганларнинг аксариятини ташкил қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг