Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испания сайёҳлик компанияларидан бири билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Бу бўйича бир неча соҳа вакиллари учун инфотур ташкиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқилди.
«Агробанк» АТБ Қашқадарё вилояти прокуратураси тарқатган банкнинг Қамаши филиали томонидан 4 млрд сўм талон-торож қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. «ОАВ орқали маълумот тарқатиш шахснинг ҳуқуқини поймол қилиш ва банкни обрўсизлантириш деб ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджетлаштиришнинг янги мавсуми бошланганини эълон қилди. Унда фуқаролар инфратузилма, йўл, мактаб ва бошқа объектларни яхшилаш бўйича лойиҳаларни таклиф этиб, маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда иштирок этади. Таклифлар 26 февралгача қабул қилинади.
Тижорат банклари 6 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 335 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги узун навбатларни биржа орқали олинган бензиннинг баъзи хусусий АЁҚШларда сотилмаётгани, нархлар сунъий оширилаётгани, шунингдек, талабни қондириш учун ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги билан изоҳлади.
Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги тариф ва нотариф тўсиқларини бартараф этиш, бозорларга киришни соддалаштириш бўйича келишув тузиш ва яшил ҳамда экспресс йўлаклар орқали божсиз схемаларини шакллантиришни қўллаб-қувватлади.
Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.
Шавкат Мирзиёев биринчи чоракда ЯИМ пасайишига йўл қўймаслик учун совуқдан жабр кўрган тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Тадбиркорлик субъектларига кредит тўлаш муддати узайтирилади, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш, фоиз ва «пеня» ҳисобини тўхтатиб туриш ва бошқа имкониятлар яратилади.
Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида газ қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш ҳажми 5 баробарга оширилганини маълум қилди.
Тижорат банклари 3 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 225 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 350 сўм.
Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан 69,8 миллион АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Импорт 2021 йилгига нисбатан 1371 тага ошган.
Тижорат банклари 2 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 305 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.
FlyArystan авиакомпанияси 18 мартдан Олмаотадан Самарқандга парвозларни тиклайди. Jazeera Airways авиакомпанияси эса Ал-Кувайт ва Самарқандни 15 февралдан тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.
Январь ойида Ўзбекистонда охирги уч йилдаги энг паст ойлик инфляция қайд этилди — 0,82%. Сут ва тухум нархи ошиши секинлашди, шакар ва сариёғ кетма-кет тўртинчи ой арзонлади. Пиёз нархи эса ой давомида кескин ошган — 44,7% га.
Президент қарори билан ҳунармандчилик ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.
Тижорат банклари 1 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 325 сўм.
2022 йилда жисмоний шахслар тижорат банкларига 11,9 млрд доллар сотган. Банклардан эса 8,9 млрд доллар сотиб олган. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Йил давомида сўм АҚШ долларига нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди.
Тижорат банклари 31 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 270 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 360 сўм.
28 январдан «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг UNG Petro АЁҚШларида Россиянинг АИ-80 бензини сотуви бошланди. РФда бундай ёқилғи тадбиркорларнинг махсус буюртмаси билан ишлаб чиқарилади.
Республикада 2022 йилда ўртача номинал ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошиб, 3,89 миллион сўмни ташкил қилди. Ҳудудлар орасида Тошкент, фаолият тури бўйича — банк соҳаси етакчиликни сақлаб қолди. Шу билан бирга, пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи бўйича фарқ ошишда давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг