Декабрь ойида фаоллик сезиларли даражада пасайганига қарамай, 2022 йилда Ўзбекистонда автомобиль савдосининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди. Йил давомида сотувлар сони 87 фоизга ошиб, 1,4 миллион автомобилни ташкил этди.
Ўзбекистонда пахта етиштиришни яхшилаш мақсадида минерал ўғитларга божхона имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилиши мумкин. ҚҚСни ўз вақтида тўламаган фермерларнинг пенялари ҳисобдан чиқарилади. Қолаверса, пахта майдонларини насос билан суғорганларга электр харажатларининг 50 фоизи давлатдан қопланади.
Қирғизистон аҳолиси учун электр энергияси нархи 2023 йилнинг май ойидан бошлаб 30 фоизга ошади, деди президент Садир Жапаров. Унинг сўзларига кўра, агар бу бажарилмаса, мамлакат энергетика саноатини абадий йўқотиш хавфи бор.
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди. Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, бўнак пули (закалат) эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.
Тижорат банклари 24 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.
Статистика агентлиги давлатлар ўртасидаги статистик маълумотлардаги тафовутларни «нормал ва табиий» деб атади. Бу товар номенклатураси кодларини белгилашга ёндашувлар билан товарларнинг божхона қийматини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари ва товарларни ҳисобга олиш вақтларидаги фарқ билан боғлиқ.
Ўзбекистон ва Хитойнинг газ экспорти бўйича маълумотлари 159,5 млн долларга фарқ қилмоқда. Энергетика вазири Хитой статистикада туркман газининг транзитини ҳисобга олганини маълум қилди. «Газета.uz» ҳисоблаб, ҳатто транзитни қўшганда ҳам статистика кескин фарқ қилаётганини аниқлади.
Энергетика вазирлиги Афғонистонга иссиқлик электр станциялари учун ёнилғи танқислиги сабабли электр энергияси етказиб бериш тўхтатилганини тасдиқлади. 25 январдан қўшни мамлакатга электр экспортини тиклаш режалаштирилмоқда.
«Муваффақиятли тажриба»дан келиб чиқиб «Ургут» эркин иқтисодий зонасини Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ва Қашқадарёнинг Китоб туманидаги объектлар ҳисобидан кенгайтирилади. Қарор янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.
Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ўзбекистонни шартномада кўрсатилган миқдорда электр етказиб беришга чақирди. «Таъминот узиб қўйилган, халқ муаммоларга дуч келмоқда», — дейди у. Ўтган ҳафтада электр етказиш техник носозлик туфайли узилгани маълум қилинганди.
21 январдан бошлаб Ўзбекистон Туркманистондан газ импортини қайта тиклади, бироқ ҳозирча газ совуқ кунларгача бўлган босимдан пастроқ. Газ етказиб бериш 12 январь куни тўхтатилганди.
Ҳукумат қарори билан «Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонаси масъулияти чекланган жамиятга айлантирилади. Жамият «Тошкент иссиқлик маркази» ДУКнинг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Тижорат банклари 23 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми 1,07 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 33,9 фоизга кўпдир.
Очиқ расталарда сақланаётган пиёз музлаб қолган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига ёнилғи етишмаслиги сабабли етказиб беришдаги узилишлар ҳам таъсир кўрсатганини билдирди. Вазирликка кўра, мамлакатда пиёз захираси мавжуд ва маҳсулотни четга сотиш 4 ойга тўхтатилди.
Тижорат банклари 20 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.
18 январдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг қатор туманларига Тожикистон орқали қўшимча электр энергияси етказилмоқда. Ҳудудлар қўшни мамлакатнинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220 кВли кучланиш билан таъминланди.
Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Қозоғистонга Россия газини етказиб бериш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади.
Томди туманида қурилаётган, қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси учун Хитойнинг Ланжоу шаҳридан махсус транспорт воситалари орқали турбина ва генераторлар олиб келинмоқда. Лойиҳа йил якунида ишга туширилиши ва Марказий Осиёдаги энг йирик ШЭС бўлиши кутилмоқда.
Тижорат банклари 19 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 265 — 11 315 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 345 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг