Иқтисодиёт

Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди
22 февраль 2021, 13:20

Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди

Бразилиядан Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди. UzAuto Motors компанияси ўзининг янги GEM платформасида ушбу моделни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётганини маълум қилди.

Франция компанияси Ўзбекистондаги сув таъминотини ривожлантиришга кўмаклашади
22 февраль 2021, 09:54

Франция компанияси Ўзбекистондаги сув таъминотини ривожлантиришга кўмаклашади

Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.

«Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган» — Шавкат Мирзиёев
19 февраль 2021, 17:25

«Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига 2021−2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри инфратузилмасини яхшилашга, лойиҳаларни молиялаштириш ва лимончиликни ривожлантиришга 60 млн доллар ажратилади. «Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади», — деди президент.

SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарувини якунлайди
19 февраль 2021, 13:00

SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарувини якунлайди

SFI Management Group Ўзбекистон ҳукумати томонидан зиммасига юкланган вазифаларнинг аксарияти бажарилгани ҳамда «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» билан ишончли бошқарув шартномалари бекор қилинганини эълон қилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда
18 февраль 2021, 18:14

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда

Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 514 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.

Марказий банк 15 та банкка нисбатан санкция эълон қилди
18 февраль 2021, 17:41 1

Марказий банк 15 та банкка нисбатан санкция эълон қилди

Марказий банк 15 та тижорат банкларига нисбатан санкция эълон қилди. Бунга сабаб ушбу банкларнинг айрим бўлимларида ходимлар асоссиз равишда пластик карталари орқали мижозлар тўловларини қабул қилишдан бош тортгани бўлди.

Венгрия Ўзбекистонда 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширади
18 февраль 2021, 16:12

Венгрия Ўзбекистонда 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Ўзбекистон ҳудудларида 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланиб, шунингдек, яна 76 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига келишилди.

Коррупциянинг парадоксал қиймати
18 февраль 2021, 12:10

Коррупциянинг парадоксал қиймати

Коррупция давлат тузилмаларини забт этиб бўлди ва уни томири билан суғуриб ташлашнинг имкони йўқдек гўё. Бюджет даромадларининг ўсиши билан бир қаторда коррупция ҳам бўй чўзмоқда. Бу занжирдан қандай чиқиб кетиш ҳақидаги фикрлар иқтисодчи Шаҳзод Юлдошбоев мақоласида.

«Асакабанк» ва MasterCard пуллар қайта ечиб олиниши муаммосини ҳал этмоқда
18 февраль 2021, 10:37

«Асакабанк» ва MasterCard пуллар қайта ечиб олиниши муаммосини ҳал этмоқда

Февраль ойи бошида MasterCard карта эгалари «Асакабанк» пунктларида нақдлаштирилган пуллар қайта ҳисобдан ечиб олинаётганидан шикоят қилдилар. Банк бу фирибгарлик ёки хакерлик ҳужумлари натижаси эмас, балки техник носозлик эканлиги ва маблағларни қайтариш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Qanot Sharq компанияси иккита Airbus A320−200 самолетини ижарага олди
17 февраль 2021, 17:00

Qanot Sharq компанияси иккита Airbus A320−200 самолетини ижарага олди

Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines авиакомпанияси фойдаланилган иккита Airbus A320−200 самолётини ижарага олди. Авиакомпания ҳудудий аэропортлардан Туркия, Саудия Арабистони, Россия ва Қозоғистон йўналишлари бўйича парвозларни амалга оширади.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
17 февраль 2021, 16:28

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 5 сўмга арзонлади ва жами 10 521 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.

ДСҚ «нақдлаштирувчи корхоналар» фаолиятига қарши курашади
17 февраль 2021, 12:34

ДСҚ «нақдлаштирувчи корхоналар» фаолиятига қарши курашади

«Бир кунлик фирмалар» нинг ноқонуний фаолиятига қарши курашишнинг самарали механизми жорий этилди. Пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та «бир кунлик фирмалар» хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди.

Ўзбекистонда 12 мингга яқин хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар мавжуд
16 февраль 2021, 18:33

Ўзбекистонда 12 мингга яқин хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар мавжуд

2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5724 та қўшма корхона ва 6195 та хорижий корхоналар фаолият юритмоқда. Хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг энг кўпи саноат соҳасига тўғри келади.

Биткоин курси 50 минг долларга етди
16 февраль 2021, 17:59 1

Биткоин курси 50 минг долларга етди

Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади ва 50 минг долларга етди. Ушбу криптовалютанинг курси сўнгги бир йил ичида 400% фоизга ошди.

Долларнинг расмий курси пасайди
16 февраль 2021, 16:38

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 13 сўмга арзонлади ва жами 10 527 сўм этиб белгиланди. Рубль курси ҳам бироз пасайди, евро эса кўтарилди.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камайишни бошлади
16 февраль 2021, 12:57

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камайишни бошлади

1 февраль ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,3 млрд долларни ташкил қилмоқда. Халқаро захираларнинг камайишига хорижий валютадаги активларнинг 700 млн доллар миқдорда камайиши сабаб бўлган. Олтин захиралари 0,3 млн унцияга ошган.

Президентга Жиззахда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди
15 февраль 2021, 23:51

Президентга Жиззахда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
15 февраль 2021, 16:29

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 540 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Давлат органларига Digital Holding билан тендерларсиз шартнома тузишга рухсат берилади
11 февраль 2021, 17:23

Давлат органларига Digital Holding билан тендерларсиз шартнома тузишга рухсат берилади

«USM Telecom» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган Digital Holding корхонасига станцияларни қуриш учун доимий фойдаланишга мўлжалланган ер участкаларини аукционларсиз олиш имконияти, ва шунингдек, турли имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, президент қарори билан корхонага бир қатор вазифалар қўйилди.

Ўзбекистондаги энг фаол банклар аниқланди
11 февраль 2021, 15:32

Ўзбекистондаги энг фаол банклар аниқланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан тайёрланган Ўзбекистондаги йирик банкларнинг фаоллик индексида «Капиталбанк», Hamkorbank ва «Алоқабанк» энг юқори ўринларни эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг