Тошкент ҳокимлиги 500 млн долларга евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда, деди ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаев. Шу билан бирга, бюджет қонунчилигига кўра, Ўзбекистон шаҳарлари ва вилоятларига ички ва ташқи бозорлар орқали кредитлар жалб қилиш тақиқланган. Тошкентга фақат ички облигацияларни чиқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқ берилган.
Ўзбекистон «Nation Brands 2020» рейтингида 61-ўринни эгаллади. Бу натижа ўтган йилгидан 9 поғона юқорироқдир. Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда (44-ўрин), МДҲ давлатлар орасида эса Россияда (14-ўрин).
Навоий халқаро аэропорти ходимлари аввалги директор в.б. Алишер Кличевни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, гарчи унинг қўл остида аэропорт ўз мавқеини яхшилаган ва даромад келтирган бўлса-да, у ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатилган. Uzbekistan Airports бундан олдин Кличев «ишидаги қўпол хатоликлари» ва «ишчиларни ёллашда халқаро меъёрларга риоя қилмаганлиги» учун огоҳлантирилганини айтган эди.
Кўпгина тижорат банкларида долларни сотиш нархи 10 360 сўмга ва сотиб олиш нархи эса 10 430 сўмга белгиланмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги рақамли ситуацион марказини қуриш учун 100 млрд сўм сарфланади. Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Power Construction Planet танланди. Ҳукумат лойиҳани танловсиз амалга оширишга рухсат берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини Шаҳрисабздаги Oqsaroy Vortex МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.
Жорий йилнинг 10 ой давомида 13,8 млн долларлик 119,4 мингта телевизор ва 5,2 миллион долларлик 32,4 мингта музлаткич экспорт қилинди. Бу йилдан Грузия ва Туркияга ҳам ушбу маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.
1 январдан божхона йиғимлари ставкалари 20 тадан 12 тага қисқартирилмоқда. Фуқаролар шахсий эҳтиёжлари учун олиб кираётган товарлар қийматининг бож тўланмайдиган қисмидан ортиғи учун тўланадиган божхона йиғимлари ҳам камайтирилади.
«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг UNG ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган АИ-95 маркали бензин нархи арзонлаштирилди.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга кўтарилди ва жами 10 378 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам қимматлади.
Январь-сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумларига тўғри келади.
Ўзбекистонда 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 42,8 фоизни, 5,5 млн сўм ва ундан юқори олувчилар сони 6 фоизни ташкил этади.
Фарғона вилоятида «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш бошланди. Инвестициявий лойиҳанинг умумий қиймати 300 млн долларни ташкил этади.
Ўзбекистон 9 ой давомида 7,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариб, Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия каби давлатларга 24,2 млн долларлик маҳсулот сотди.
Ўзбекистон бош вазири Қозоғистон ҳукумати вакилларини қабул қилди. Учрашувда Қозоғистон Ўзбекистонга бир қатор таклифларни илгари сурди.
АҚШ Савдо ваколатхонаси Ўзбекистондаги ишчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича текширувларни якунлади ва мамлакатнинг АҚШга умумий имтиёзлар тизими бўйича божсиз маҳсулот жўнатиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Марказий банк 2 ноябрдан тижорат банклари орқали 999,9 софликдаги олтин қуймаларни махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқара бошлади. Уларни хорижга олиб чиқиш ҳам мумкин.
Долларнинг расмий курси деярли 7 сўмга кўтарилди ва жами 10 366 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса арзонлади.
Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлашди.
Айрим транспорт воситаларига 2022 йил охирига қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг