Иқтисодиёт

Volkswagen Ўзбекистонда енгил тижорий автомобилларни ишлаб чиқариши мумкин
4 март 2020, 14:02

Volkswagen Ўзбекистонда енгил тижорий автомобилларни ишлаб чиқариши мумкин

Volkswagen «Жиззах» ЭИЗда енгил тижорий автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Биринчи бўлиб Volkswagen Caddy модели савдоси шу йилдан бошланиши керак.

SkyPower Global раҳбари Ўзбекистон президентига мурожаат қилди
2 март 2020, 19:19 4

SkyPower Global раҳбари Ўзбекистон президентига мурожаат қилди

Ўзбекистон қуёш энергетикасига 1,3 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирган Канаданинг SkyPower Global компанияси раҳбари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, шартнома имзоланганига икки йил бўлганига қарамасдан, ҳукумат энергияни сотиб олиш ҳақида кафолат тақдим этмади. Компания Ўзбекистондан янада жозибали таклифлар пайдо бўлган тақдирда ҳам ўз мажбуриятларини бажаришни сўради.

1 мартдан айрим танга ва пуллар муомаладан чиқарилмоқда
29 февраль 2020, 14:42

1 мартдан айрим танга ва пуллар муомаладан чиқарилмоқда

Марказий банк эски намунадаги 25 сўм ва ундан кичик бўлган танга ва банкнотларни муомаладан чиқаришини эълон қилди.

Давлат улуши бўлган 1100 дан ортиқ компаниялар тўлиқ хусусийлаштирилади
28 февраль 2020, 18:26

Давлат улуши бўлган 1100 дан ортиқ компаниялар тўлиқ хусусийлаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат улуши бўлган корхоналар, жумладан, банклар, «Қўйлиқ», «Ўрикзор» ва «Авиасозлар» каби бозорлар, «Пахтакор» ва «Нефтчи» каби футбол клублари, газета таҳририятлари ва бошқаларни тўлиқ хусусийлаштиришни таклиф қилмоқда.

Президент Яшнобод технопаркига ташриф буюрди
28 февраль 2020, 16:33

Президент Яшнобод технопаркига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яшнобод туманидаги технопаркка, жумладан «ақлли» газ ҳисоблагич ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди. Президент корхона ишлаб чиқариш билан чекланмай, уларни ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш билан ҳам шуғулланиши кераклигини таъкидлади.

Тошкентда 471,7 млн сўмлик ҚҚС тўламаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
27 февраль 2020, 10:21

Тошкентда 471,7 млн сўмлик ҚҚС тўламаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 2,4 млрд сўмлик товарларни нақд пулга сотиб, 471,7 млн сўмлик ҚҚСни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

Давлат улуши бўлган 13 та йирик корхона ислоҳ қилинади
26 февраль 2020, 21:45

Давлат улуши бўлган 13 та йирик корхона ислоҳ қилинади

Президент фармони лойиҳасида 13 та йирик давлат корхонаси, жумладан, «Ўзбектелеком», «Ўзавтосаноат», «Тошашаҳартрансхизмат», «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаларни ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.

Бўстонлиқда дачалар эндиликда махсус гувоҳнома асосида ижарага берилади
26 февраль 2020, 17:11

Бўстонлиқда дачалар эндиликда махсус гувоҳнома асосида ижарага берилади

Май ойидан бошлаб Бўстонлик туманида мотоцикллар, парапланлар, супа, сўри ва бошқа дам олиш объектлари солиққа тортилади. Дача ва дам олиш уйлари эса махсус гувоҳнома асосида ижарага берилади.

2021 йилдан бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритишга ўтилади
26 февраль 2020, 12:11

2021 йилдан бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритишга ўтилади

2021 йилдан акционерлик жамиятлари, банклар, суғурта компаниялари ва йирик солиқ тўловчилар мажбурий тартибда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтади.

Жанубий Корея билан кимё соҳасида илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
24 февраль 2020, 18:43

Жанубий Корея билан кимё соҳасида илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея билан ҳамкорликда кимё соҳасида илмий-тадқиқот институти ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Ҳукуматнинг янги ипотека сиёсати маълум қилинди
24 февраль 2020, 14:06

Ҳукуматнинг янги ипотека сиёсати маълум қилинди

Ҳукумат ипотека кредити шартларини енгиллаштирди, шунингдек, алоҳида тоифага мансуб аҳоли учун бюджетдан субсидия ажратмоқда. Жорий йилда 17 мингдан ортиқ уй-жой қурилиши бошланади, шунда 13 мингдан ортиқ оила имтиёзли таклиф билан шароитини яхшилаб олиши мумкин.

2023 йилгача рақамли иқтисодиёт стратегияси маълум қилинди
21 февраль 2020, 21:46

2023 йилгача рақамли иқтисодиёт стратегияси маълум қилинди

2020−2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари маълум қилинди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг янги босқичига бағишланган конференцияда фикр билдирган.

Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади
21 февраль 2020, 12:14

Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади. Лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн долларлик кредит жалб қилинади.

Ўзбекистон президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди
20 февраль 2020, 16:49

Ўзбекистон президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди

Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман, деди президент туркиялик ишбилармонлар билан учрашувда.

Авиачипталар нархи қандай қилиб арзонлаштирилади?
20 февраль 2020, 14:12

Авиачипталар нархи қандай қилиб арзонлаштирилади?

Лоукастерлар, қўл юкисиз ва қайтарилмайдиган тарифлар ҳисобига авиачипталар қарийб 20 фоизга арзонлаштирилади, дея маълум қилди транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов.

Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли қолдирилди
19 февраль 2020, 13:31

Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли қолдирилди

5−6 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли кузга қолдирилди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича амалий учрашувлар яна давом этади — ТИВ
18 февраль 2020, 16:18

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича амалий учрашувлар яна давом этади — ТИВ

Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи йиғилишлари қайтадан бошланади.

Ҳиндистон Ўзбекистон ядро инфратузилмаларини ривожлантиришда ёрдамга тайёр
18 февраль 2020, 15:33

Ҳиндистон Ўзбекистон ядро инфратузилмаларини ривожлантиришда ёрдамга тайёр

Ҳиндистон Ўзбекистонда миллий ядро инфратузилмаларини ривожлантириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Иқтисодий зоналар ҳақидаги қонун янгиланди
18 февраль 2020, 13:24

Иқтисодий зоналар ҳақидаги қонун янгиланди

«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги янги қонун уч ойдан кейин 1996 йилда қабул қилинган эркин иқтисодий зоналар ҳақидаги қонуннинг ўрнини эгаллайди. Иқтисодий зоналар турларига кўра ажратилади, у ерда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига талаб қўйилади.

Аэропортлар жозибадорлиги қандай таъминланади?
17 февраль 2020, 15:02

Аэропортлар жозибадорлиги қандай таъминланади?

Транспорт вазири Элёр Ғаниев авиаёқилғи нархлари ва йиғимларни пасайтириш йўли билан Ўзбекистон аэропортларига хорижий авиакомпанияларни жалб этиш режалаштирилаётганини маълум қилди. У нима учун «Навоий» логистика маркази ривожлана олмаганига ҳам изоҳ бериб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг