Сурхондарёда давлат-хусусий ҳамкорлик тамойили асосидаги биринчи иссиқлик электр станцияси қурилади, дея хабар қилди ТИВ.
Ўзбекистон ҳокимликлари орасида биринчи бўлиб Яккасарой туман ҳокимлигига халқаро сифат стандарти татбиқ этилганини тасдиқловчи халқаро сетификат топширилди.
Ҳукумат томонидан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ ягона етказиб берувчи сифатида тан олинди.
Ҳукумат қарори билан атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тасдиқланди.
Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритмоқда. Маблағлар Жанубий Ҳисор ва Қандим гуруҳи конларига йўналтирилади.
2020 йил январига қадар 10 та давлат компаниясида синов режимида монополиция қарши комплаенсни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Улар орасида Олмалиқ КМК, GM Uzbekistan ва «Ўзтрансгаз» ҳам бор.
Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида балиқчилик ва туризм ривожлантирилади. Сув ҳавзалари куну тун видеокамерали ўзиучарлар ёрдамида қўриқланади.
Биринчи чоракда ижтимоий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди.
Ангрен шаҳрида эронлик инвесторлар томонидан каолинни қайта ишлаш ва керамик плита ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
2020 йилдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда қоғоз шаклидаги рухсат берувчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Божхона назоратида маъмурий жараёнлар соддалаштирилади.
Педагог ходимларга ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди.
Жанубий Кореянинг SK Engineering&Construction компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилади. Лойиҳа қиймати 600 млн долларга баҳоланмоқда.
Марказий Осиё давлатлари 2019 йилги суғориш даврида сув истеъмоли лимитларини тасдиқлади.
«American soybean corporation» компанияси Жиззахда ҳозирда яроқсиз ва фойдаланилмаётган ерларда соя экишни режалаштирмоқда.
Биринчи чоракда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромади 8,6 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига реал даромадлар 1,7 млн сўмга етди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Корея Республикасининг Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги меморандум имзолади.
2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972,3 минг кишига кўп деганидир.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қўшработ туманида 77 та қишлоқ аҳоли пунктида 158 та ичимлик сув иншооти, 408,1 километр сув тармоғи қурилиб реконструкция қилинади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг