Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» (Россия) билан газ етказиб бериш бўйича ўрта ва узоқ муддатли шартномалар музокарасини бошлади, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Пойтахтда аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгиланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида нефть етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, нефть маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Ўзбекистонда дастлабки саккиз ойда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ёки 3,26 млрд куб метрга камайган. Августда ишлаб чиқариш 3,92 млрд куб метрни ташкил этди (ўтган йилнинг августига нисбатан -9 фоиз). Электр энергияси ишлаб чиқариш 5,7 фоизга, кўмир — 10,4 фоизга ўсди.
Шавкат Мирзиёев Москвада Қосим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин билан биргаликда Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаб берди. Икки йиллик шартнома йилига 2,8 млрд куб метр газ етказишни назарда тутади.
Yandex Go Ўзбекистоннинг солиқ резидентига айланади ва 1 декабрдан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттиради, дея баёнот берди компания Солиқ қўмитасининг рўйхатдан ўтиш талабига жавобан.
Сўнгги кунларда Humo картаси фойдаланувчилари илова орқали тўловни амалга ошириш ва пул ўтказишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Баъзи дўконлар бу карталарни қабул қилишдан бош тортган. Компания муаммо терминалларга таъсир қилмаганини таъкидлаб, хизмат кўрсатиш рад этилганда, шикоят қилишни сўради.
Август ойида Ўзбекистон Хитойга 75,27 миллион долларлик газ етказиб берди. Йил бошидан буён газ экспорти 370,57 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга кам.
Солиқ қўмитаси Yandex Go хизматларини тақдим этувчи Ridetech International B.V компаниясидан 1 декабргача Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш, солиқларни тўлаш ва мижозларга фискал чек тақдим этишни талаб қилди. Талаблар бажарилмаса, платформа блокланади.
Ўзбекистонда давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида E-auksion shop электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби белгиланди.
Россия президенти Владимир Путин Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилаётган муддатга изоҳ берди. Унинг айтишича, тўлиқ етказиб бериш октябрь ойидан ҳозирча «кичик ҳажмда» бошланади. «Биз йилига 3 млрд кубометр етказиб берамиз, кейин эса кўпайтиришимиз мумкин», — дея қўшимча қилди у.
Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2023 йилда 5,5 фоиз атрофида, 2024 йилда эса 5,6 фоиз даражасида бўлишини прогноз қилмоқда. Россиядан пул ўтказмалари камайиши туфайли истеъмол даражаси ўсиши секинлашади. Қашшоқлик даражаси бироз пасайиши кутилмоқда.
Ўзбекистон биринчи марта 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.
1 ноябрдан ўзбекистонликлар ойига 1000 кВтдан кўп электр энергияси сарфлагани учун тарифдан 2−4 бараваргача қимматроқ тўлов қилади. Бу тартиб ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тасдиқланди. Энергетика вазирлиги эса ўсувчан коэффициент «аҳолининг 98 фоизига умуман таъсир қилмаслигини» айтмоқда.
Қозон шаҳрида бўлиб ўтган форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасида Тошкент вилоятида Wildberries логистика хабини қуриш, Россиядан метро вагонларини етказиб бериш, сув таъминоти бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, Ozon маркетплейси билан электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ҳужжатлар имзоланди.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон дунёга очилиши ва савдо эркинлаштирилиши тарафдорларидан бири саналади. Мифономиканинг навбатдаги сонида у билан Ўзбекистонга халқаро бозорларда ўрин бор ё йўқлиги, нима учун эркин савдо муҳимлиги ва ҳукумат кабинетларидаги савдодан қўрқув ҳақида гаплашилди.
Kama компаниясининг Atom электромобилини Ўзбекистонда йиғиш, кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди.
Устюртда «Қуйи Шарқий Бердақ» конидаги янги 5-излов-қидирув қудуғидан кунига 1 млн куб метр газ олинмоқда. «Ўзбекнефтгаз» компанияси мазкур ҳудудда йил охирига қадар яна 36 та янги газ қудуғини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон президенти 2024 йил охиригача «Ҳудудий электр тармоқлари» корхоналарида аҳолига етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистонда сентябрь ойи давомида 111 млрд 428 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг