Тижорат банклари 4 ноябрь куни 1 долларни 11 165 сўмдан 11 185 сўмгача бўлган оралиқда сотишни бошлади.
Олий таълим вазирлиги талабаларга $115 млн қийматидаги 18 минг ўринли 17 та ётоқхона қуришга Европа тикланиш ва тараққиёт банкини маслаҳатчи сифатида жалб қилмоқда. Банк турар-жойларни қуриш учун инвесторларни топишда ёрдам беради.
Адлия вазирлигида крипто-дўкон ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш қоидалари рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, крипто-дўкон электрон платформа ва савдо объекти орқали мижозларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлади. Қонунчиликда бундай фаолият тури учун ҳар ой 6 млн сўм тўлов белгиланган.
АҚШ Федерал захира тизими асосий ставкани йиллик 3,75−4% этиб белгилади. Бу охирги 40 йил ичида мамлакатда кузатилаётган рекорд даражадаги инфляцияга (8,2%) қарши таъсир чора сифатида қабул қилинди. Бунинг Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши — «Газета.uz» материалида.
Қозоғистон билан чегарада жойлашган «Ғишткўприк — Жибек жоли» назорат-ўтказиш пунктини модернизация қилиш ишлари бошланди. Постга олиб борувчи йўл ҳам таъмирланади. Таъмирлаш ишлари вақтида пост ёпилмайди.
Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига газ тўловини ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди. Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.
Долларнинг расмий курси Марказий банк томонидан 11 108,03 сўм этиб белгилангандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Андижон туманида 845 дона «Bitmain» майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлатга 40,4 млрд сўм зарар етказилган.
Давлат харажатларининг ошиши ортидан инфляция прогнозлардан юқори даражада шаклланмоқда, деди МБ раиси. Регулятор бюджет тақчиллиги 4,2−4,5 фоизга ўсишини кутмоқда, ҳукумат эса 4% бўлишини эълон қилди. Мамаризо Нурмуратов инфляцияни ушлаб туришда бюджет консолидациясининг роли ошганини таъкидлади.
Ҳукумат бюджет тақчиллигининг амалдаги чекланган миқдорига мослаша олмаяпти, шу боис парламентдан уни 4 фоизгача оширишни сўради, бу эса давлат харажатларининг 8 трлн сўмга ошишини англатади. Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, келаси йилги бюджет лойиҳасини тайёрлаш ишлари қарийб якунига етган.
Ўзбекистон республика валюта биржаси (ЎзРВБ) платформасида «Асакабанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» иштирокида илк бор валютавий фьючерс шартнома битимлари тузилди. Эскпирация муддати ноябрь ойида белгиланган келишувлар in-house электрон савдо майдонида ташкил этилди.
Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz»га тақдим этган янги мақоласида камбағалликни 2 бараварга қисқартириш ва аҳоли жон бошига даромади ўртача бўлган мамлакатларнинг юқори қисмига кириш учун ислоҳотлар мувофиқлаштирилиши ва босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги ҳақида ёзади.
Тўлов хизматлари сешанба оқшомида таъминотчиларга тўлов, QR-код бўйича тўлов ва жойлардаги тўлов хизматларини қайта тиклади. Apelsin сервиси ҳамкорлардан маҳсулот ва хизматларнинг идентификацион кодларини 15 ноябрга қадар тақдим этишни сўради.
Марказий банк АҚШ долларининг расмий курсини 11 129,95 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилишда солиқ ва божхона имтиёзларини хатловдан ўтказиш, самарасизларини бекор қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун преференцияларни бир хиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Солиқ қўмитаси тўлов тизимларидан барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилди. Юзага келган вазият Ўзбекистондаги электрон тижорат ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 12,2% га етди. Ўтган ойда инфляция хизматлар соҳасида энг кучли бўлган — 1,5%. Озиқ-овқатлар 1,4%га, ноозиқ-овқат маҳсулотлар эса 0,9%га қимматлашган.
Марказий банк 1 ноябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 169,38 сўм этиб белгилади. Шунданг сўнг банклар мижозларга долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини таклиф қилди.
Ўтган 9 ой мобайнида аҳолига 10,3 трлн сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилди, деб хабар берди МБ. Уларнинг 76 фоизи (8 трлн сўм) бирламчи бозорга йўналтирилди. Кредит олувчиларнинг 41 фоизини (21725 нафар) аёллар ташкил этади. Асосий параметрлар бўйича юқори нархлар Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Президент Администрацияси раҳбари иссиқхоналарни газдан узиб қўйган мутасаддилар ҳаракатини «давлат хавфсизлигига таҳдид», деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, газнинг атиги 1,5 фоизи тежалган, лекин экспорт ва иш ўринлари «ўлдирилган». У «газ ўғрилайдиган» АГТКШлар билан шуғулланишни топширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг