Иқтисодиёт

Тошкент ҳокими 500 млн долларлик евробондларни чиқаришини маълум қилди
14 ноябрь 2020, 23:02

Тошкент ҳокими 500 млн долларлик евробондларни чиқаришини маълум қилди

Тошкент ҳокимлиги 500 млн долларга евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда, деди ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаев. Шу билан бирга, бюджет қонунчилигига кўра, Ўзбекистон шаҳарлари ва вилоятларига ички ва ташқи бозорлар орқали кредитлар жалб қилиш тақиқланган. Тошкентга фақат ички облигацияларни чиқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқ берилган.

Ўзбекистон миллий бренди жаҳон бўйича 61-ўринни эгаллади
14 ноябрь 2020, 14:02

Ўзбекистон миллий бренди жаҳон бўйича 61-ўринни эгаллади

Ўзбекистон «Nation Brands 2020» рейтингида 61-ўринни эгаллади. Бу натижа ўтган йилгидан 9 поғона юқорироқдир. Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда (44-ўрин), МДҲ давлатлар орасида эса Россияда (14-ўрин).

Навоий аэропорти ишчилари ишдан бўшатилган директорни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда
13 ноябрь 2020, 18:19

Навоий аэропорти ишчилари ишдан бўшатилган директорни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда

Навоий халқаро аэропорти ходимлари аввалги директор в.б. Алишер Кличевни ўз лавозимига қайтаришни сўрашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, гарчи унинг қўл остида аэропорт ўз мавқеини яхшилаган ва даромад келтирган бўлса-да, у ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатилган. Uzbekistan Airports бундан олдин Кличев «ишидаги қўпол хатоликлари» ва «ишчиларни ёллашда халқаро меъёрларга риоя қилмаганлиги» учун огоҳлантирилганини айтган эди.

Банкларда доллар 10 430 сўмгача ошди
13 ноябрь 2020, 11:35

Банкларда доллар 10 430 сўмгача ошди

Кўпгина тижорат банкларида долларни сотиш нархи 10 360 сўмга ва сотиб олиш нархи эса 10 430 сўмга белгиланмоқда.

9,6 млн долларлик Тошкент рақамли ситуацион маркази тендерсиз қурилади
12 ноябрь 2020, 16:42 1

9,6 млн долларлик Тошкент рақамли ситуацион маркази тендерсиз қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги рақамли ситуацион марказини қуриш учун 100 млрд сўм сарфланади. Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Power Construction Planet танланди. Ҳукумат лойиҳани танловсиз амалга оширишга рухсат берди.

Президент Шаҳрисабзда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди
12 ноябрь 2020, 14:18

Президент Шаҳрисабзда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини Шаҳрисабздаги Oqsaroy Vortex МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.

10 ой давомида Ўзбекистондан 119,4 мингта телевизор экспорт қилинди
11 ноябрь 2020, 16:24

10 ой давомида Ўзбекистондан 119,4 мингта телевизор экспорт қилинди

Жорий йилнинг 10 ой давомида 13,8 млн долларлик 119,4 мингта телевизор ва 5,2 миллион долларлик 32,4 мингта музлаткич экспорт қилинди. Бу йилдан Грузия ва Туркияга ҳам ушбу маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

Божхона йиғимлари ставкалари 20 тадан 12 тага қисқартирилмоқда
10 ноябрь 2020, 12:03

Божхона йиғимлари ставкалари 20 тадан 12 тага қисқартирилмоқда

1 январдан божхона йиғимлари ставкалари 20 тадан 12 тага қисқартирилмоқда. Фуқаролар шахсий эҳтиёжлари учун олиб кираётган товарлар қийматининг бож тўланмайдиган қисмидан ортиғи учун тўланадиган божхона йиғимлари ҳам камайтирилади.

«Ўзбекнефтгаз» АИ-95 бензини нархини арзонлаштирди
9 ноябрь 2020, 21:17

«Ўзбекнефтгаз» АИ-95 бензини нархини арзонлаштирди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг UNG ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган АИ-95 маркали бензин нархи арзонлаштирилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
9 ноябрь 2020, 13:07

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 12 сўмга кўтарилди ва жами 10 378 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам қимматлади.

9 ой ичида давлат бюджети даромадлари 9,1 млрд долларни ташкил этди
5 ноябрь 2020, 15:51

9 ой ичида давлат бюджети даромадлари 9,1 млрд долларни ташкил этди

Январь-сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумларига тўғри келади.

8 ой ичида 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 5,5 фоизга камайди
5 ноябрь 2020, 13:36 1

8 ой ичида 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 5,5 фоизга камайди

Ўзбекистонда 1 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 42,8 фоизни, 5,5 млн сўм ва ундан юқори олувчилар сони 6 фоизни ташкил этади.

Фарғонада «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш бошланди
5 ноябрь 2020, 12:44

Фарғонада «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш бошланди

Фарғона вилоятида «Евро 4» ва «Евро 5» дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш бошланди. Инвестициявий лойиҳанинг умумий қиймати 300 млн долларни ташкил этади.

Ўзбекистон 9 ойда 24,2 млн долларлик цемент экспорт қилди
5 ноябрь 2020, 09:54

Ўзбекистон 9 ойда 24,2 млн долларлик цемент экспорт қилди

Ўзбекистон 9 ой давомида 7,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариб, Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия каби давлатларга 24,2 млн долларлик маҳсулот сотди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи бозорларга чиқишда ҳамкорлик қилади
3 ноябрь 2020, 15:43

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи бозорларга чиқишда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон бош вазири Қозоғистон ҳукумати вакилларини қабул қилди. Учрашувда Қозоғистон Ўзбекистонга бир қатор таклифларни илгари сурди.

АҚШ Ўзбекистон учун савдо имтиёзларини сақлаб қолди
3 ноябрь 2020, 12:52

АҚШ Ўзбекистон учун савдо имтиёзларини сақлаб қолди

АҚШ Савдо ваколатхонаси Ўзбекистондаги ишчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича текширувларни якунлади ва мамлакатнинг АҚШга умумий имтиёзлар тизими бўйича божсиз маҳсулот жўнатиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқарди
2 ноябрь 2020, 22:52

Марказий банк 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқарди

Марказий банк 2 ноябрдан тижорат банклари орқали 999,9 софликдаги олтин қуймаларни махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқара бошлади. Уларни хорижга олиб чиқиш ҳам мумкин.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
2 ноябрь 2020, 12:29

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси деярли 7 сўмга кўтарилди ва жами 10 366 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса арзонлади.

Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди
2 ноябрь 2020, 11:09

Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди

Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлашди.

Айрим транспорт воситаларидан вақтинчалик утилизация йиғими ундирилмайди
30 октябр 2020, 17:02

Айрим транспорт воситаларидан вақтинчалик утилизация йиғими ундирилмайди

Айрим транспорт воситаларига 2022 йил охирига қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг