Январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2% ни ташкил этди. Иш билан таъминланишга муҳтожлар сони 1,94 млн кишигача ортди. Карантин чоралари меҳнат бозорига сезиларли таъсир кўрсатди, дея таъкидлади Меҳнат вазирлиги.
АҚШ миллий валютасини расмий курси 2 сўмга қимматлаб, жами 10 209 сўм этиб белгиланди. Евро курси 12 минг сўмдан ошди ва рубль курси эса деярли 5 сўмга (137,46 сўм) тушди.
Аҳоли уйларини айланиб чиқиш орқали тузилган муҳтож оилалар рўйхатига асосан ҳукумат нақд пул тарқатишни бошлади. Иқтисодчи Ботир Қобилов келажакда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва маблағларни тақсимлашнинг замонавий механизмларидан фойдаланишни таклиф қилди.
Молия вазирлиги 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда. Хусусан, мамлакат кафолати остида жалб этиш ташқи қарз чегарасини $1 млрдга ($4 млрддан $5 млрдгача) ошириш, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатларини ўзгартириш кўзланган.
«Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 150 млрд сўм миқдорида моддий ёрдам тарқатилади. Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.
500 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси карантин чекловлари сабабли хорижий мамлакатларга ишлаш учун кета олмаган. Ҳозирча уларнинг 76 минг нафари иш билан таъминланди, дея маълум қилди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказган текширувда Uzauto Motors «Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузгани аниқланиб, компанияга нисбатан иш қўзғатилди.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми 255,2 трлн сўмни ($26 млрд) ташкил этди, иқтисодий ўсиш эса 0,2% гача пасайган. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 1,8 фоизга тушиб, 7,4 миллион сўмга (766 доллар) тенг бўлди.
Sulton Tex Group кластер атрофидаги воқеаларга муносабат билдирган қишлоқ хўжалиги вазирига жавоб қайтарди — «Кластерлар учун ҳуқуқий меъёрий ҳужжат бўлмаса, бизнинг айбимиз нима?»
1 октябрдан бошлаб тадбиркорларга «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси»ни бериш амалиёти жорий қилинади. Белгилар «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифалар бўйича 12 ой муддатгача берилади. Бунда «яшил» белгига эга тадбиркорнинг фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан ўрганилиши ва текширилишига йўл қўйилмайди.
Фарғона вилоятида жойлашган «Каркидон» сув омбори ҳудудаги ер майдонлари туристик объектлар ташкил этиш учун савдога қўйилди. Бу ерда меҳмонхона, мотель, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар, ресторан, сув спорт объектлари, пляж зонаси ва пирс қурилиши кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифасини қўйди. Жумладан, 43 та идоранинг 270 та назорат функцияси танқидий ўрганилиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатлари қисқартирилади.
Ўзбекистонда биринчи Volkswagen дилерлик маркази очилди ва Caddy енгил тижорат транспорти модели сотила бошланди. Конфигурацияга қараб, автомобилнинг нархи 172 млн сўмдан 222 миллион сўмгачани ташкил қилади.
АҚШ миллий валютасини расмий курси деярли 3 сўмга арзонлаб, жами 10 207 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келгани сабабли республика бўйича 1,5−2 млн кВт•соат ёки кунлик 0,8−1 фоиз миқдорида чекловлар киритилиши маълум қилинди. Тожикистондан электр энергияси импорти тўхтаган, Туркманистон билан эса янги шартнома имзоланди.
Биринчи ярим йилликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 14 мингдан ортиқ иқтисодий иш кўриб чиқилди ва улар фойдасига 824,7 млрд сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.
Марказий банк Ўзбекистон расмий захира активлари ҳажми 32,3 млрд АҚШ доллари ташкил этишини маълум қилди. Олтин-валюта захираси 2020 йил бошидан деярли 11 фоизга ўсган ва тахминан 20 ой давомида импортни молиялаштиришга етади.
Ўзбекистонда илк бор «Банклар фаоллик индекси» эълон қилинди. Унга кўра, май ойи учун «Капиталбанк» мамлакатда фаолият юритувчи энг фаол банк деб эътироф этилди. Индекснинг сўнгги ўринларини «Тенге банк», «ЎзКДБ» ва «Пойтахт банк» банклари эгаллади.
Ўзбекистонда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.
Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси учун 12 миллион сўмга 50 та кислород концентраторлари сотиб олинганлигини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда Alibaba сайтида қурилмаларни уч баравар арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини пайқашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг