Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси хамда туман хокимликлари томонидан «Туризм магистрали» туризм транспорт коридорини ташкил этиш бўйича худудларда ўрганишлар олиб борилди.
Тошкент метрополитенининг ўнта станциясида Humo картаси билан алоқасиз тўлов имконияти пайдо бўлди.
Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 188,2 млрд сўмлик ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.
Шавкат Мирзиёев фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Президент қарори билан 2019−2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.
Сентябрь ойида Тошкент солиқ хизмати органлари томонидан 109,4 млн сўмлик тамаки ва 57 млн сўмлик алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
БААнинг Masdar Навоийда қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станция қурилиши бўйича тендерда ғолиб чиқди. Компания Ўзбекистон учун энг мақбул тарифни таклиф қилди.
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганмоқда, ташқаридан ҳеч қандай босим бўлгани йўқ, дея маълум қилди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада халқаро улгуржи ва чакана савдо марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Сўнгги йилларда автомобиль йўлларига кўп миқдорда маблағ ажратилди, бироқ кўплаб йўллар бугун талабларга мутлақо жавоб бермайди, деди Шавкат Мирзиёев.
Маҳаллий ундан «буханка» нон ишлаб чиқарувчилар 2020 йил 1 июлигача ҚҚСдан озод қилинди.
Шаҳрисабзда ўтган Қашқадарё инвестиция форумида 302,6 млн долларлик 25 га яқин ҳужжатлар имзоланди.
Марказий банк импорт бўйича ҳисоб-китоблар учун конвертацияга чекловлар киритилгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди: банклар валютани чекловларсиз сотмоқда, бироқ…
Қозоғистон Ўзбекистонда талаб кучайиб кетгани сабабли сигирларни мамлакатдан олиб чиқишни чеклади ва чорва экспортини тўлиқ тақиқлашни кўриб чиқмоқда.
1 октябрдан бошлаб халқаро карталардаги маблағларни банкоматлар орқали фақат сўмда ечиб олиш мумкин. Марказий банк буни халқаро амалиёт билан боғлади.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошди.
Президент 1 октябрдан ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 2020 йилда юридик шахслар фойда солиғига 15 фоизлик базавий ставка ўрнатиш режалаштирилмоқда.
«Ўзэнергоинжиниринг» ва Франциянинг Assystem компанияси электр тармоқлари ва энергетика объектларини лойиҳалаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этди.
Тошкентдан Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.
Мартдан бошлаб кеча-кундуз ишлайдиган ҳожатхоналари бўлмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади. Улар эгаларига савдо ва овқатланиш шохобчаларини очиш тавсия қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг