Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» корхонасида амалга оширилаётган умумий қиймати 1,7 млрд долларлик йирик лойиҳалар билан танишди.
Меҳнат кодекси судланган шахсларни ишга қабул қилишни рад этишни тақиқловчи меъёр билан тўлдирилди.
Бухоро вилоятида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Ўзбекистон ва Эрон бир қатор товарларга нисбатан имтиёзли божхона режими тўғрисидаги келишувни имзолашни режалаштирмоқда.
Январь-мартда аҳоли умумий даромадлари 43,2 трлн сўмни, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 1,3 млн сўмни ташкил этди.
Япониянинг Kawasaki Heavy Industries компанияси Ўзбекистонда табиий газдан бензин ишлаб чиқариш бўйича завод қуриши мумкин.
Январь-мартда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,1 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этди.
Илҳом Норқулов Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Адлия вазирлиги жисмоний шахсларга ЯТТ шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласида изоҳ берди.
Президент давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистон экспортида хизматлар, импорт тузилмасида эса машина ва ускуналар етакчилик қилмоқда. Мамлакат ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида қарийб 8 млрд долларни ташкил этди.
Январь-мартда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 20,1 фоизга ўсиб, 1,5 млн сўмдан зиёдроқни ташкил этди.
Тошкентда кадастр йиғмажилди ва квартирага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ўрнига кадастр паспорти жорий этилади.
Президент тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
«Кварц» компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб IPO ўтказди. Жойлаштирилган акциялар ҳажми 2,475 миллионтани ташкил этди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Ҳаитов Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Теҳронда Ўзбекистон-Эрон савдо уйининг очилиш маросимида ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев иштирок этди.
Бир ой давомида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 151 млн долларга кўпайиб, апрель бошида 27 млрд доллардан зиёдроқни ташкил этди.
Президент «Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунни имзолади. Аввал бу соҳа 30 дан ортиқ норматив ҳужжатлар билан тартибга солинар эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг