Сайлов якунлари бўйича ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринларни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни «Миллий тикланиш», «Адолат», ХДП ва Экопартия эгаллади.
Эртага Ўзбекистоннинг 25 та сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларнинг хулосалари ва тавсиялари сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришда ҳисобга олинишини маълум қилди. 2020 йил ёзгача МСК бўлиб ўтган сайловлар якунларига бағишланган халқаро анжуман ўтказишни режалаштирмоқда.
Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги учта округда баённомаларда арифметик хатоларга йўл қўйилгани аниқланди. Такрорий сайловлар аввал хабар қилинганидек 22 та эмас, балки 25 та сайлов округида бўлиб ўтади.
Бош прокуратура томонидан сайлов жараёнида аниқланган бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Тана де Зулуета сайлов участкаларида жиддий қонунбузарликлар содир бўлганини маълум қилди.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси 25 ноябридан 25 декабригача Ўзбекистон Республикаси парламент сайловларининг кузатувлари натижалари тўғрисидаги дастлабки ҳисоботи эълон қилинди.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров депутатликка сайланиш учун етарли овоз тўплай олмади. У овоз беришнинг иккинчи босқичида иштирок этади.
Депутатликка номзодлар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов кунида қонунбузарликлар, жумладан сохта баённомалар ва кузатувчилар фаолиятига тўсқинликлар ҳақида хабар қилди. МСК ва Бош прокуратура ушбу хабарларни ўрганмоқда.
Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, яна Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринни сақлаб қолди.
МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловида 71,1 фоиз сайловчи овоз берди.
Сайлов кампанияси вақтида Бош прокуратура томонидан шакллантирилган штабга сайловлар билан боғлиқ 65 та мурожаат келиб тушди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 162- сайлов участкасида сайловда овоз бериб, фуқаролар, хорижлик кузатувчилар ва ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг фоторепортажи.
Депутатлар сайловида муддатидан олдин овоз бериш Ўзбекистон ва чет элдаги сайлов участкаларида 12−18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
ТИВ Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консулхоналари қошида ташкил этилган сайлов участкалари рўйхати ва манзилларини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг