ЖЧ-2022

ЖЧ-2022: Португалия Ганани, Бразилия эса Сербияни мағлубиятга учратди
25 ноябрь 2022, 09:21

ЖЧ-2022: Португалия Ганани, Бразилия эса Сербияни мағлубиятга учратди

G ва H гуруҳларидан жой олган иккала ўйинда ҳам фаворит деб айтилаётган терма жамоаларнинг қўли баланд келди. Португалия — Гана баҳсида 3:2 ҳисоби, Бразилия — Сербия учрашувида эса 2:0 ҳисоби қайд этилди. Роналду пенальтидан гол киритиб яна бир рекордни қайд этди. Ришарлисон эса дублга эришди.

ЖЧ-2022`нинг 5-куни: Швейцария ғалаба қозонди, Уругвай ва Жанубий Корея дурангга имзо чекишди
24 ноябрь 2022, 20:42

ЖЧ-2022`нинг 5-куни: Швейцария ғалаба қозонди, Уругвай ва Жанубий Корея дурангга имзо чекишди

G ва H гуруҳларидан жой олган Швейцария — Камерун ва Уругвай — Жанубий Корея баҳсларида ўйин тенг суратларда ўтди. Бироқ биринчи ўйин Швейцариянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган бўлса, иккинчи ўйинда жамоалар нурсиз дуранг қайд этишди — 0:0.

Испания ўз гуруҳида рекорд ҳисобда, Белгия эса минимал ҳисобда ғалабага эришди
24 ноябрь 2022, 10:29

Испания ўз гуруҳида рекорд ҳисобда, Белгия эса минимал ҳисобда ғалабага эришди

ЖЧ-2022нинг яна бир кунида E ва F гуруҳидан жой олган Испания — Коста-Рика ва Белгия — Канада баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи баҳсда испанияликлар тотал устунлик қилиб, 7 гол уриб рекорд ҳисобни қайд этишган бўлишса, иккинчи баҳсда аслида Белгиядан кучлироқ ўйин кўрсатган Канада 0:1 ҳисобида ютқазди.

ЖЧ-2022 да яна битта сенсация: Япония Германияни мағлуб этди, Хорватия — Марокаш баҳсида эса нурсиз дуранг
23 ноябрь 2022, 20:55

ЖЧ-2022 да яна битта сенсация: Япония Германияни мағлуб этди, Хорватия — Марокаш баҳсида эса нурсиз дуранг

23 ноябрь куни E гуруҳидан жой олган Германия — Япония баҳсида 1:2 ҳисоби қайд этилди. Япония «камбэк» амалга оширди ва иродали ғалабага эришди. F гуруҳидаги Марокаш — Хорватия баҳсида эса ҳисоб очилмади — 0:0.

ЖЧ-2022: Франция Австралияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди
23 ноябрь 2022, 09:50

ЖЧ-2022: Франция Австралияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

D гуруҳидан жой олган Франция — Австралия баҳсида кўпчилик томонидан кутилганидек францияликларнинг қўли баланд келди. Ўйиндаги дастлабки голни австралияликлар киритди, бироқ Франция терма жамоаси ўйин тизгинини тезда ўз қўлига олди.

ЖЧ-2022 да кетма-кет иккита ўйин нурсиз дуранг билан якунланди
23 ноябрь 2022, 01:05

ЖЧ-2022 да кетма-кет иккита ўйин нурсиз дуранг билан якунланди

22 ноябрь куни бўлиб ўтган Дания — Тунис ҳамда Мексика — Полша баҳслари 0:0 ҳисоби билан якунланди. Биринчи ўйинда бир неча бор офсайд ҳолатида голлар киритилди. Иккинчи учрашувда эса Левандовский пенальтидан гол ура олмади.

«Араб Мессиси» Мессидан устун келди: Аргентина — Саудия Арабистони 1:2
22 ноябрь 2022, 18:13

«Араб Мессиси» Мессидан устун келди: Аргентина — Саудия Арабистони 1:2

C гуруҳидан жой олган Аргентина — Саудия Арабистони баҳси кутилмаган 1:2 ҳисоби билан якунланди. 1-таймда Месси пенальти зарбасини муваффақиятли амалга оширган бўлса, 2-таймда Эрве Ренар шогирдлари нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки олдинга ҳам чиқиб олишди.

АҚШ ва Уэльс ЖЧ-2022 даги илк дурангни тақдим этишди
22 ноябрь 2022, 02:58

АҚШ ва Уэльс ЖЧ-2022 даги илк дурангни тақдим этишди

B гуруҳидаги иккинчи қарама-қаршилик: АҚШ — Уэльс учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. 1-таймда Либерия президенти,1995 йилги «Олтин тўп» соҳиби Жорж Веанинг ўғли Тимоти Веа АҚШни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 2-таймда Гарэт Бэйл пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

ЖЧ-2022 нинг учинчи ўйини ҳам сенсацияларсиз ўтди: Нидерландия Сенегал устидан ғалабага эришди
22 ноябрь 2022, 00:04

ЖЧ-2022 нинг учинчи ўйини ҳам сенсацияларсиз ўтди: Нидерландия Сенегал устидан ғалабага эришди

A гуруҳидан жой олган Сенегал ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик нидерландларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг асосий қисми позицион ҳужумлар билан ўтди ва Нидерландия фақат ўйиннинг охирига келибгина ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

ЖЧ-2022: Англия — Эрон учрашувида саккизта гол киритилди
21 ноябрь 2022, 20:48

ЖЧ-2022: Англия — Эрон учрашувида саккизта гол киритилди

Доҳада ЖЧ-2022 B гуруҳидаги илк учрашув 6:2 ҳисобида якунланди. Ўйинга ҳакам жами 24 дақиқа (14+10) қўшиб берди. Англия терма жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ҳозирча гуруҳда пешқадамга айланди.

Жаҳон чемпионатида мезбон мамлакат илк бор очилиш ўйинида мағлубиятга учради. Очилиш маросимидан лавҳалар
21 ноябрь 2022, 11:44

Жаҳон чемпионатида мезбон мамлакат илк бор очилиш ўйинида мағлубиятга учради. Очилиш маросимидан лавҳалар

20 ноябрь кечаси ЖЧ-2022'нинг илк учрашувида мезбон Қатар терма жамоаси Эквадор билан учрашди ва ЖЧ тарихида илк бор мезбон мамлакат илк учрашувда мағлубиятга учради.

ЖЧ-2022: Улар учун хотиралар билан яшашга ҳали эрта
17 ноябрь 2022, 19:50

ЖЧ-2022: Улар учун хотиралар билан яшашга ҳали эрта

«Газета.uz» ЖЧ-2022 иштирокчиларини таништиришни H гуруҳи билан якунлайди: бу ерда португалиялик Роналду «қайта туғилиши» мумкин, уругвайлик Суарес эса тўпурар унвони учун йўл «кемиради», Жанубий Корея жисмоний тайёргарлик билан енгишга, Гана эса рейтингда юқорироққа сакрашга ҳаракат қилади.

ЖЧ-2022: букмекерлар скептикларга пул тикишмайди
15 ноябрь 2022, 13:20

ЖЧ-2022: букмекерлар скептикларга пул тикишмайди

«Газета.uz» ва Дмитрий Поваров ЖЧ-2022 бошланишига кунларни санашда давом этмоқда. Бугун G гуруҳи билан танишамиз: ушбу гуруҳдан «пентакампион» бразилияликлар, қўрқмас серблар, соат механизмидек схема бўйича ўйнайдиган швейцарияликлар, «ноль»га ўйнамасликни одат қилиб олган камерунликлар жой олган.

ЖЧ-2022: Сюрпризлар қуршовида
12 ноябрь 2022, 19:00

ЖЧ-2022: Сюрпризлар қуршовида

«Газета.uz» ЖЧ-2022 бошланишига ҳафталар ва кунларни санашда, мухлисларни гуруҳлар билан таништиришда давом этмоқда. F гуруҳида бизни Канада ва унинг сюрпризлари, Бельгия ва жамоа етакчиларининг оққуш қўшиғи, авлодлар алмашинуви чангалидаги Хорватия ва Марокашнинг қарши ҳужумдаги ўйинлари кутмоқда.

ЖЧ-2022: Тараққиёт қай даражага етди?
11 ноябрь 2022, 09:00

ЖЧ-2022: Тараққиёт қай даражага етди?

«Газета.uz» ва Дмитрий Поваров ЖЧ-2022 арафасида «E» гуруҳи билан таништиради: Германия янги мураббийнинг ютуқларини намойиш этишга, Испания эса тўлиқ назоратни сақлаб қолишга ҳаракат қилади, Коста-Рика ўзини синовдан ўтказишга, Япония эса тезлик ва техникасини тўғри йўналтиришга тайёрланмоқда.

ЖЧ-2022: Ёшлар учун ҳамма жойда дастур бор
8 ноябрь 2022, 20:00

ЖЧ-2022: Ёшлар учун ҳамма жойда дастур бор

«Газета.uz» жаҳон чемпионати бошланишига ҳафталар ва кунларни санашда давом этмоқда. Дмитрий Поваров билан биргаликда биз амалдаги чемпионлар — французлар, Дания трансформери, кучли Тунис ҳимояси ва австралиялик «соккероуз» усталаридан ташкил топган D гуруҳини ўрганмоқдамиз.

ЖЧ-2022: даҳолар иштирокидаги парадокслар
5 ноябрь 2022, 20:00

ЖЧ-2022: даҳолар иштирокидаги парадокслар

«Газета.uz» жаҳон чемпионати бошланишига ҳафта-кунларни санашда давом этмоқда. Сизга «C» гуруҳини таништирамиз: Мексика плей-офф йўлланмасини имкон қадар тезроқ қўлга киритишга, Аргентина футбол мамлакати номини оқлашга, Польша ва Саудия Арабистони эса уларга таслим бўлмасликка ҳаракат қилади.

ЖЧ-2022: Фақат соф прагматизм, ҳеч қандай сиёсат йўқ
3 ноябрь 2022, 13:30

ЖЧ-2022: Фақат соф прагматизм, ҳеч қандай сиёсат йўқ

«Газета.uz» футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига ҳафталар, кунларни санашда давом этмоқда. «Б» гуруҳи билан таништирсак: Эрон ва АҚШ плей-офф йўлланмаси учун курашади, Уэльс терма жамоаси 64 йиллик танаффусдан сўнг қайтмоқда, Англия эса мухлисларни зериктирмасликка ҳаракат қилади.

ЖЧ-2022: Меҳмонлар учун яхши, Доҳа учун ундан-да яхши
2 ноябрь 2022, 09:00

ЖЧ-2022: Меҳмонлар учун яхши, Доҳа учун ундан-да яхши

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига 18 кун қолди. «Газета.uz» ҳар тўрт йилда бир бор ўтказиладиган асосий футбол тадбири иштирокчилари билан таништиришни бошлайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг