Қарши шаҳридаги олимпия захиралари спорт коллежи оғир атлетика бўлимини чемпионлар «фабрика»си деб атайдилар. Бўлимда ёшлар тажрибали мураббий Тоир Фармоновдан сабоқ олмоқда. Улар орасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3 олтин медални қўлга киритган Комила Петрова, Осиё чемпионати совриндорлари Дилафрўз Қандаҳорова, Бибиойша Бўриева, Зарифа Ҳазратова, Элёр Кенжаев, Ўзбекистон чемпионати совриндорлари Отабек Салоҳиддинов, Алишер Эштемиров каби умидли иқтидор эгалари бор. 17-октябр 2013.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг