«Шам ишлаб чиқарувчиларимизга халал бераётган Қуёшни тўсайлик»
7 февраль 2025, 20:17

«Шам ишлаб чиқарувчиларимизга халал бераётган Қуёшни тўсайлик»

Икки аср аввал француз иқтисодчиси Фредерик Бастиа мамлакат депутатларига маҳаллий шам ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Қуёшни тўсишни таклиф қилганди. Бу кинояли таклиф илгари сурилганидан бери шунча вақт ўтди, аммо бу эркин савдо халқни бойроқ қилишини барча тушуниши учун етарли бўлмади.

«Уч марта енгдим, тўртинчисида ҳам таслим бўлмайман». Саратон билан курашаётган Дилдора Мавлонова ҳикояси
4 февраль 2025, 19:21

«Уч марта енгдим, тўртинчисида ҳам таслим бўлмайман». Саратон билан курашаётган Дилдора Мавлонова ҳикояси

Унга тил саратони, кейинроқ ўпка ва кўкрак бези саратони, кўп ўтмай оққон ташхиси қўйилган. У касалликлар билан бирга оилавий ва моддий қийинчиликлар билан ҳам синалган. «Ирода» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — тақдир зарбаларини енгиш учун фарзандларидан куч олган Дилдора Мавлонова.

Эврилиш санъати. Тошкентда Диёр Разиқов кўргазмаси очилди
4 февраль 2025, 00:21

Эврилиш санъати. Тошкентда Диёр Разиқов кўргазмаси очилди

Ўзмиллийбанк Тасвирий санъат галереясида рассом Диёр Разиқовнинг «Механизм» номли кенг кўламли шахсий кўргазмаси очилди. «Газета.uz» шарҳловчиси Дмитрий Поваров мастернинг ретроспектив кўргазмасига ташриф буюрувчиларни жалб қиладиган ижодий «тишли ғилдирак»лар ҳақида фикр юритди.

Аёлларга нисбатан зўравонлик учун тажовузкорлар қандай жазоланяпти ва оиладаги зўравонликка қарши курашда нималарни ўзгартириш керак?
31 январь 2025, 21:07

Аёлларга нисбатан зўравонлик учун тажовузкорлар қандай жазоланяпти ва оиладаги зўравонликка қарши курашда нималарни ўзгартириш керак?

Nemolchi.uz лойиҳаси фаоли Нигина Худайбергенова Жиноят кодексига 2023 йили киритилган маиший зўравонлик тўғрисидаги модда қандай қўлланилаётганига аниқлик киритиш мақсадида судларнинг 400 дан ортиқ қарорларини ўрганиб чиқди. Асосий хулоса — аёлларни ҳимоя қилиш учун битта модда етарли эмас.

Арча устидаги мўъжиза. Пахта, қовоқ ва шишадан қойилмақом арча безакларини ясаётган тошкентлик ва самарқандлик ҳунармандларнинг ҳикоялари
27 январь 2025, 14:25

Арча устидаги мўъжиза. Пахта, қовоқ ва шишадан қойилмақом арча безакларини ясаётган тошкентлик ва самарқандлик ҳунармандларнинг ҳикоялари

Янги йил байрами рамзлари орасида арча ўйинчоқлари алоҳида ўрин тутади. Улар байрам кайфияти ва авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайди, яқинлар ва болаликнинг ёрқин хотираларини ўзида сақлайди. «Газета.uz» арча безаклари ясайдиган ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

Нима учун норентабел совет санаторияларидан воз кечмаслик керак ва уларнинг даромадлилигини қандай ошириш мумкин?
27 январь 2025, 09:21

Нима учун норентабел совет санаторияларидан воз кечмаслик керак ва уларнинг даромадлилигини қандай ошириш мумкин?

Санаторияларда дам олиш — собиқ совет мамлакатларида хордиқ чиқаришнинг энг кенг тарқалган шакли cифатида ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ўзбекистон санаторияларининг ўзига хослиги нимада ва уларга қандай қилиб янги ҳаёт бахш этиш мумкин — ATLAS ҳудудий ривожлантириш бюросининг мақоласи шу ҳақда.

Тошкентдаги Дўстлик боғи қандай бўлади? Инвестор билан очиқ суҳбат
27 январь 2025, 09:00

Тошкентдаги Дўстлик боғи қандай бўлади? Инвестор билан очиқ суҳбат

Ўзбекистон президентига Дўстлик боғининг CM International компанияси томонидан ишлаб чиқилган концепцияси тақдим этилди. «Газета.uz» Дўстлик боғи инвестори — BMP Smart Decision компанияси билан суд жараёнлари, мулоқотда йўл қўйилган хатолар, дарахтларнинг кесилиши ва янги лойиҳа ҳақида суҳбатлашди.

Тошкентдаги офис эгалари нима учун ижарачи топа олмаяпти ва буни қандай ҳал қилиш мумкин? Тадқиқот
27 январь 2025, 08:33

Тошкентдаги офис эгалари нима учун ижарачи топа олмаяпти ва буни қандай ҳал қилиш мумкин? Тадқиқот

2024 йилда Тошкентда офис бинолари кўпайди, бироқ уларнинг катта қисми бўш турибди. Кўчмас мулк эгалари қандай қилиб тезроқ ижарачи топиши ва келажакда таклиф қандай ўзгариши мумкин? CMWP Uzbekistan консалтинг компаниясининг йиллик ҳисоботи шарҳи — шу ҳақда.

Тошкент рамзларига чизгилар: «Чорсу» меҳмонхонаси
15 январь 2025, 10:19

Тошкент рамзларига чизгилар: «Чорсу» меҳмонхонаси

Тошкент марказида жойлашган, бир вақтлар шаҳар рамзи ва меъморлар ифтихори ҳисобланган «Чорсу» меҳмонхонаси бугун қаровсиз қолиб, бузилмоқда. «Газета.uz» реконструкцияси амалга ошмаган совет модернизми ёдгорлигининг тарихи, тараққиёти ва таназзули ҳақида ҳикоя қилади.

«Ўзбекистон нимага қодирлигини кўрсатиш керак». Абдуқодир Ҳусановнинг ҳозирча ягона видеоинтервьюсидан иқтибослар
12 январь 2025, 12:50

«Ўзбекистон нимага қодирлигини кўрсатиш керак». Абдуқодир Ҳусановнинг ҳозирча ягона видеоинтервьюсидан иқтибослар

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтяпти. Айтишларича, ёш футболчи учун инглизлар 40 млн евро тўлайди. Шу баҳона «Газета.uz» Ҳусановнинг 2024 йил ёзида берган интервьюсини эслатади. Унда Абдуқодир қандай қилиб «Бунёдкор» ўринбосарлари таркибига киролмай, охири «Ланс»га ўтгани ҳақида сўз боради.

Тошкентда яна иккита экобозор қурилади. Ўзи нима у?
9 январь 2025, 20:31

Тошкентда яна иккита экобозор қурилади. Ўзи нима у?

Тошкентдаги иккита анъанавий бозор ўрнида экобозорлар қурилиши маълум қилинди. «Газета.uz» тижорий кўчмас мулк соҳаси мутахассиси ва сотувчилар билан суҳбатлашиб, жаҳон амалиётида экобозор нималиги ва Ўзбекистондаги экобозорлар халқаро стандартларга қай даражада мослигини ўрганди.

Мулоҳаза: Нима учун маъмурий қамоқ кўп ҳолларда ҳуқуқбузарлик муаммосини ҳал қилмайди ва уни суиистеъмол қилишдан қандай тийилиш мумкин?
8 январь 2025, 21:28

Мулоҳаза: Нима учун маъмурий қамоқ кўп ҳолларда ҳуқуқбузарлик муаммосини ҳал қилмайди ва уни суиистеъмол қилишдан қандай тийилиш мумкин?

Ўзбекистонда маъмурий қамоқ ҳуқуқбузарликка қарши курашнинг баҳсли чораси бўлиб қолмоқда. Унинг кенг қўлланиши тизимнинг инсонпарварлигига шубҳа уйғотади. Маъмурий қамоқ қачон ўринли, уни қўллаш бўйича ёндашувни қандай ўзгартириш керак? Ҳуқуқшунослар Ҳусаин Раджапов ва Фарҳод Фозилов мулоҳазаси.

Хотира: 2024 йилда вафот этган таниқли ўзбекистонликлар
1 январь 2025, 18:41

Хотира: 2024 йилда вафот этган таниқли ўзбекистонликлар

2024 йилда вафот этган жамоат арбоби Камола Маҳмудова, бош вазир ўринбосари Эркин Самандар, академик Беҳзод Йўлдошев, «Бойсун мадоннаси»ни чизган Владимир Бурмакин, халқ артистлари Тўлқин Тожиев ва Шафоат Раҳматуллаева, хонанда Бобомурод Ҳамдамов, бастакор Мусахон Нурматов ва бошқаларни хотирлаймиз.

«Мақсад — янгилик ва гўзаллик билан ҳайратлантириш». Андижондаги 10 гектарлик атиргулзордан репортаж
30 декабрь 2024, 19:45

«Мақсад — янгилик ва гўзаллик билан ҳайратлантириш». Андижондаги 10 гектарлик атиргулзордан репортаж

Андижондаги Хўжамовлар оиласи бир неча йилдан буён атиргул етиштириб, кўчатларини чет элга экспорт қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда оила 10 гектарга яқин ер майдонида атиргулнинг 500 дан зиёд турини парвариш қиляпти. «Газета.uz» мухбири мазкур атиргулзорда бўлиб, унинг эгалари билан суҳбатлашди.

Ядровий таҳдиддан огоҳлантириш: Эйнштейннинг Рузвельтга ёзган хати тарихи
30 декабрь 2024, 12:15

Ядровий таҳдиддан огоҳлантириш: Эйнштейннинг Рузвельтга ёзган хати тарихи

Альберт Эйнштейннинг 1939 йил 2 августда АҚШ президенти Франклин Рузвельтга ёзган хати 2024 йили $4 млнга сотилди. «Газета.uz» XX асрдаги энг муҳим хатлардан бири ҳисобланган ушбу мактуб тарихини америкалик биограф Уолтер Айзексоннинг Эйнштейн ҳаёти ва оламига бағишланган асари асосида ҳикоя қилади.

«Биз тинчлик нималигини унутиб ҳам қўйганмиз» — Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинликларнинг ҳикоялари
29 декабрь 2024, 16:02

«Биз тинчлик нималигини унутиб ҳам қўйганмиз» — Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинликларнинг ҳикоялари

Президент Шавкат Мирзиёев ноябрда Фаластин муаммосига бағишланган саммитда Ўзбекистон Ғазодаги урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрлигини билдирганди. 26 декабрь куни Ўзбекистонга 100 фаластинлик эвакуация қилинди. «Газета.uz» мухбирлари улар билан суҳбатлашди.

«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади
29 декабрь 2024, 07:38

«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади

«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.

«Ўзбекистонда тўлақонли онлайн таълимни йўлга қўйиш имкони бор» — Феруза Ваҳобова
24 декабрь 2024, 10:08

«Ўзбекистонда тўлақонли онлайн таълимни йўлга қўйиш имкони бор» — Феруза Ваҳобова

Ўзбекистондаги илк тўлақонли онлайн мактаб — Leader Online қандай ишлайди? Унга кимлар «қатнайди»? Мактаб ўз фаолияти давомида қандай ютуқларга эришди? Мамлакатда онлайн таълимнинг ривожига нималар халал бермоқда? «Газета.uz» шу ҳақда Феруза Ваҳобова бошлиқ мактаб жамоаси билан суҳбатлашди.

«Аёллар тўртинчи саноат инқилобида иштирок этиши шарт» — Women in Tech асосчиси Аюми Мур Аоки
24 декабрь 2024, 07:53

«Аёллар тўртинчи саноат инқилобида иштирок этиши шарт» — Women in Tech асосчиси Аюми Мур Аоки

Women in Tech глобал тармоғи Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа мақсади — 2030 йилгача STEAM’да 5 млн аёлни қўллаб-қувватлаш. «Газета.uz» ҳамжамият асосчиси ва раҳбари Аюми Мур Аоки билан лойиҳа мақсадлари ва иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.

Автобус бекатларини қандай қилиб янада қулайроқ қилиш мумкин ва нима учун Тошкент ҳали ҳам бунга эриша олгани йўқ?
23 декабрь 2024, 18:05

Автобус бекатларини қандай қилиб янада қулайроқ қилиш мумкин ва нима учун Тошкент ҳали ҳам бунга эриша олгани йўқ?

Тошкент ҳокимлиги ҳар йили шаҳарда автобус бекатларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни қайта қуриш режаларини эълон қилади. Бироқ бекатлар йўловчилар учун қулайлашаётгани йўқ. «Газета.uz» ана шу турғунлик сабаблари ҳақида шаҳарсозлик ва ЙҲХ соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг