Фото: Тошкент Ботаника боғидаги олмахонлар
31 январь 2025, 21:44

Фото: Тошкент Ботаника боғидаги олмахонлар

Тошкент Ботаника боғида олмахонлар шу қадар кўпайдики, энди фотосуратчилар ҳам — худди «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф каби — уларни бемалол фотоҳикоя қаҳрамонларига айлантиряпти. Қизиғи, олмахонлар Ўзбекистонга хос тур эмас, уларнинг кўпайиши эса «яшаш шароитларининг яхшиланиши» билан боғлиқ.

Тест: Леонид Гайдай фильмларини қанчалик яхши биласиз?
31 январь 2025, 14:05

Тест: Леонид Гайдай фильмларини қанчалик яхши биласиз?

«Ишбилармон кишилар», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Гугуртга кетиб» каби фильмларнинг таржималари ўзбек дубляж санъатининг энг ёрқин намуналаридир. Бир режиссёр томонидан суратга олинган бу фильмлардаги кўп гаплар «қанотли ибора»га айланиб кетган. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.

Тест: Зулфиқор Мусоқов фильмларини қанчалик яхши биласиз?
18 январь 2025, 12:31 1

Тест: Зулфиқор Мусоқов фильмларини қанчалик яхши биласиз?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли кинорежиссёр ва сценарийнавис Зулфиқор Мусоқов 19 январь куни 67 ёшга тўлади. Шу муносабат билан «Газета.uz» у суратга олган фильмлар асосида тест тайёрлади. Уни ишлаб кўринг — балки сизнинг ҳам кетмонингиз учар?

Фото: «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш бошланди
11 январь 2025, 11:48

Фото: «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш бошланди

Тошкентда йигирма йилдан буён бўш турган «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш ишлари бошланди. Машҳур бинонинг ўрнида янги баланд қаватли меҳмонхона қурилади. Евгений Сорочин фоторепортажи.

Тест: Бу гапни ким айтган?
4 январь 2025, 21:21 5

Тест: Бу гапни ким айтган?

Сиёсатчилар тилидан ҳар йили «қанотли жумла»га айланиб, муаллифидан-да машҳурроқ ва узоқроқ яшайдиган фикрлар янграйди. 2024 йил ҳам бу борада истисно бўлмади, «Газета.uz» эса шундай иқтибослар асосида тест тайёрлади. Арбобларимиз чиқишларини қанчалик диққат билан кузатганингизни билиб олинг.

Фото: Ботаника боғида Марказий Осиё Янги йил марафони
3 январь 2025, 21:20

Фото: Ботаника боғида Марказий Осиё Янги йил марафони

Пойтахтдаги Ботаника боғида 1 январь куни Марказий Осиё Янги йил марафони бўлиб ўтди. У ўнинчи йилдирки, янги йилнинг илк кунида спортчи ва ҳаваскорларни старт чизиғига олиб чиқиб, ўз орзулари сари югуришга куч бағишламоқда. Марафон иштирокчилари ва сеҳрли, дўстона муҳит — «Газета.uz» репортажида.

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент
2 январь 2025, 23:59

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент

Ҳар йили 1 январда «Газета.uz» мухбирлари пойтахтнинг Янги йил кутиб олинганидан кейинги манзараларини суратга олиш учун эрта тонгдан шаҳар кезади. Байрам излари қолган ҳовлилар ва кимсасиз майдонлар, камёб ўткинчилару жамоат транспортидаги саноқли йўловчилар — Искандар Мирзааҳмедов объективида.

2024 йилги Ўзбекистон — фотосуратларда
1 январь 2025, 16:01

2024 йилги Ўзбекистон — фотосуратларда

Якунига етган 2024 йил кўплаб муҳим, қувончли ва аянчли воқеа-ҳодисалари билан ёдда қолди. «Газета.uz» ўтган йил қандай кечганини фотосуратлар орқали хотирлашга таклиф этади.

Тест: Янги йил фильмларини қанчалик яхши биласиз?
31 декабрь 2024, 12:06

Тест: Янги йил фильмларини қанчалик яхши биласиз?

Янги йил байрами кунлари телеканаллар баъзи фильмларни қайта ва қайта қўяди. Баъзида ҳатто бир неча телеканал бир фильмни бир вақтда кўрсатади. Шунинг учун деярли ҳамма бу кинолар ҳақида барчасини биладигандек. Аслида-чи? Тестимизни ечиб кўринг.

Фоторепортаж: Тошкентда Янги йил шукуҳи
30 декабрь 2024, 00:23

Фоторепортаж: Тошкентда Янги йил шукуҳи

Ўзбекистон пойтахти Янги йилни ёрқин чироқлар ва безаклар билан кутиб олмоқда. Шаҳарнинг турли туманларида арчалар ўрнатилган, уларнинг атрофида 10 январгача кўнгилочар дастурлар ўтказилади. Байрам кунлари Тошкент қандай кўринишда — «Газета.uz» мухбири Дилявер Аблякимовнинг фоторепортажида.

Фото: Тошкентдаги қор бўрони манзаралари
15 декабрь 2024, 20:14

Фото: Тошкентдаги қор бўрони манзаралари

Тошкент 8 декабрь куни жорий қиш мавсумидаги биринчи қорга гувоҳ бўлганди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Ўзбекистон пойтахти биринчи ҳақиқий қор бўронини ҳам кўрди. «Газета.uz» фотомухбирлари оппоқ қорга бурканган шаҳар манзараларини кадрларга муҳрлади.

Жанубий Корея: яқин дақиқаларда президент импичменти учун такрорий овоз бериш бошланади (суратлар)
14 декабрь 2024, 11:31

Жанубий Корея: яқин дақиқаларда президент импичменти учун такрорий овоз бериш бошланади (суратлар)

Сеулда парламент атрофидаги кўчаларда одамлар президент ҳарбий ҳолат эълон қилганидан бери энг катта митингга йиғилди. У ерда тез орада Юн Сок Ёль импичменти учун такрорий овоз бериш ўтказилади.

Тошкентга қиш кирди: биринчи қордан фоторепортаж
8 декабрь 2024, 11:58

Тошкентга қиш кирди: биринчи қордан фоторепортаж

Якшанба тонгида пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оқ чойшаб билан қопланди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф Тошкент кўчаларидаги қорни суратларга муҳрлади.

Фото: Ар-Риёд метросидан репортаж
6 декабрь 2024, 16:46

Фото: Ар-Риёд метросидан репортаж

Ар-Риёдда 1 декабрь куни метро ишга тушди. Ҳозирча унинг 39 бекатдан иборат уч линияси ишлаяпти, бир ой ичида яна 46 бекатдан иборат қолган уч йўналиши ҳам ишга тушади. Айрим бекатлари транспорт иншооти эмас, музейни эслатувчи тизимдан «Газета.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров фоторепортаж тайёрлади.

Видео: «Аския» бозори экобозорга айлантирилади. Бу ҳақда аҳоли қандай фикрда?
6 декабрь 2024, 10:36

Видео: «Аския» бозори экобозорга айлантирилади. Бу ҳақда аҳоли қандай фикрда?

Яккасарой туманидаги «Аския» бозорини қайта қуриш режалаштирилмоқда. 150 млн долларлик лойиҳада экобозор, яшил ҳудуд ва меҳмонхона барпо этилиши кўзда тутилган. Реконструкция вақтида бозор фаолиятини давом эттиради. «Газета.uz» сотувчилар ва харидорларнинг бу ўзгаришлар ҳақидаги фикрларини ўрганди.

Сеулдан суратлар: Вазият тинч, намойишчилар президентни истеъфога чиқишга чақирмоқда
4 декабрь 2024, 11:55

Сеулдан суратлар: Вазият тинч, намойишчилар президентни истеъфога чиқишга чақирмоқда

Сеулда ҳарбий ҳолат эълон қилиниб, бекор қилингандан кейин вазият тинч. Парламент биноси олдида кечаси бошланган намойиш давом этмоқда. Одамлар президентни истеъфога чиқишга чақирувчи плакатларни ушлаб турибди. Корея Республикаси пойтахтидан айни дақиқаларда олинган суратлар.

Фото: Тошкентдан Хўжакентга қатнайдиган янги тезюрар электропоезд қандай кўринишга эга?
4 декабрь 2024, 01:03

Фото: Тошкентдан Хўжакентга қатнайдиган янги тезюрар электропоезд қандай кўринишга эга?

Тошкентдан Хўжакентга 1000 дан ортиқ йўловчига мўлжалланган янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Олтита вагон иқлим назорати, Wi-Fi ва велосипедлар учун мосламалар билан жиҳозланган. 2030 йилгача бундай поездлар сони 30 тага етказилади. Келгусида тўхташлар сони кўпайтирилиши мумкин.

Фото: Тошкентга қалин туман тушди
3 декабрь 2024, 22:03

Фото: Тошкентга қалин туман тушди

Сешанба куни кечки пайт Тошкентни қалин туман қоплади. Хусусан, аэропорт рейсларни қабул қила олмай қолди. «Газета.uz» мухбирлари пойтахт кўчаларида сайр қилиб, йилнинг бу фаслида тез-тез такрорланувчи ушбу табиат ҳодисасини суратга туширди.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил ноябрида: АҚШдаги сайлов, Қатардаги мағлубият, декабрь ҳавоси ва зумерлар нима дейди?
3 декабрь 2024, 18:02

Ўзбекча YouTube — 2024 йил ноябрида: АҚШдаги сайлов, Қатардаги мағлубият, декабрь ҳавоси ва зумерлар нима дейди?

«Газета.uz» YouTube’да ўзбекистонликлар тайёрлаган контент сарҳисобини юритишда давом этади. Ноябрдаги кўплаб ўзбекча подкастларда АҚШдаги президент сайлови асосий мавзу бўлди. Ўзбек футболчиларининг Қатардаги мағлубияти ҳиссиётларга бой контентни кўпайтирди. Зумерларга микрофон тутилди.

Фото: «XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар
28 ноябрь 2024, 19:19

Фото: «XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар

Тошкент Фотосуратлар уйида «XIX асрда Ўзбекистон» номли кўргазма бўлиб ўтди. Унда сирли фотограф томонидан XIX асрда олинган ва ҳозирда Россиянинг Кунсткамера музейида сақланаётган фотосуратлар кўрсатилди. «Газета.uz» туркиялик тадқиқотчилар ташаббуси билан ўтказилган кўргазмадан репортаж тайёрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг