Ўзбекистон сув хўжалиги вазири «Газета.uz» мухбирининг «Толибон» Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволига жавоб берди. Унга кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда фаолият бошлаганига 30 йил тўлди. «БМТТД Ўзбекистоннинг барқарор келажак қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади», — дейди дастурнинг Европа ва МДҲ давлатлари учун минтақавий бюроси директори Ивана Живкович.
«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси Тошкент филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев шаҳар электр таъминотида кузатилаётган узилишлар сабаблари, режали таъмирлаш ишлари ва авариявий ҳолатлар бўйича маълумот берди.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноят ишида судланган яна 28 нафар шахснинг апелляция шикояти бўйича қарори эълон қилинди. 5 нафар судланувчининг жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди, 16 нафар судланувчининг жазо муддати қисқартирилди, 7 нафар судланувчининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Сўнгги кунларда пойтахтнинг қатор туманларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг аксарияти олдиндан режалаштирилган бўлиб, таъминот сифатини яхшилашга қаратилган ишлар туфайли содир бўлмоқда, дея изоҳ берди «ҲЭТК» Тошкент шаҳри филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев.
Апелляция суди Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича 8 нафар айбланувчининг жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирди, 6 нафар судланувчининг муддати қисқартирилди, Даулетмурат Тажимуратовнинг муддати ўзгаришсиз қолди. Суд прокуратуранинг 4 кишига нисбатан протестини рад этди.
Нукус воқеалари иши бўйича апелляция судида музокаралар тугади. Ҳукм чиқиши кутилмоқда. Прокурор 4 нафар айбланувчининг шартли жазосини реал муддатларга алмаштириш, 13 нафар маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш, улардан 8 нафарини эса озод қилишни сўради. Тажимуратов ва унинг адвокати баёнот берди.
2020 йилда тўсатдан Тошкентнинг М1 даҳасида кўп қаватли уйлардаги кафе-ресторанларнинг ташқи айвонларини бузиш бошланганди. Ҳозирда яна айвонлар бузилмоқда. Расмийлар аҳоли шикояти ва қонунбузарликларни даъво қилаётган бўлса, бизнес қонуний меъёрлар йўқлигини айтмоқда. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, яқинда шаҳардаги ҳар бир маҳаллада яшил ҳудудлар барпо этилади. «Тошкентга „халқ шаҳри“, „халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳар“ номларини олиб бериш сиёсатини юритамиз», — дейди у.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляцияда айбланувчилар, асосий судланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатма берди, экспертлар сўроқлари давом этди. Суд, шунингдек, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги иддаоларини текшириш натижаларини ҳам эълон қилди.
Баҳор ростманасига қачон кириб келади? Бодом гуллаганидами? Бойчечак очилганидами? Ё март бошланмай Сўқоқда «мадор-сомса» бренди уйғонганидами? Йўқ, баҳор қулупнай пишганида кириб келади! «Газета.uz» айни қулупнай-мураббо мавсумида қулупнайзорларни айланди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мамлакатда камбағаллик даражаси камайиб бораётгани, бироқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билангина уни қисқартириб бўлмаслигини таъкидлади. «Камбағалликни қисқартириш барча вазирликларнинг асосий масаласига айланса, барқарор натижаларга эришамиз», — деди у.
Нукус воқеалари бўйича апелляцияни кўриб чиқаётган суд Даулетмурат Тажимуратовнинг адвокати Сергей Майоров илтимосига кўра экспертларни сўроққа таклиф қилди. Ҳимоячи уларнинг жавобларига қўшилмаслигини айтди. У судда қўйилган 1−2 июль воқеаларига оид видеони «журналистлик ҳиссиётли хабар» деб атади.
Telegram-гуруҳга нашида ҳаволасини юборган 21 ёшли талаба йигитнинг 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Аксарият фуқаролар унга нисбатан тайинланган жазони ўта оғир ва адолатсиз деб ҳисобламоқда. Ҳолат юзасидан Алишер Саъдуллаев ҳам фикр билдирди.
6−8 май кунлари Сирдарёда ўтган lll Халқаро бахшичилик фестивалида 30 га яқин давлатдан бахшилар қатнашди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ОАВнинг фестиваль учун қанча маблағ ажратилгани бўйича саволига «Биз йилдан-йилга камроқ харажат қиляпмиз», — дея жавоб қайтарди.
Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.
Сурхондарёдаги мактабда аёл ҳамкасбларини калтаклаган эркак ҳодисадан кейин ҳам озодликда эди. Воқеа видеоси тарқалгач, жиноят иши қўзғатилиб, эркак ушланган, мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчининг ҳолидан эса ҳоким хабар олган. «Газета.uz» ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлашди (видео).
Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Қашқадарёда ноёб айиқ отиб ўлдирилганига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, айиқ аслида аҳолига хавф туғдирмаган, ҳокимиятга эса уни ўлдирмаслик ҳақида тавсия берилган. Вазирнинг фикрича, табиатга бундай муносабат «ваҳшийлик» ва жуда катта жиноят.
МТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканалини «Карвон» номи билан Маданият ва туризм вазирлигига ўтказиш ҳақидаги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учради. Фаоллар: «Адабиётдан қўрқишяптими?», деб савол қўймоқда. Вазир Озодбек Назарбеков муҳокама ва ҳамкорликка очиқ эканини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг