Ўзбекистонда карантиндан олдинги ҳаёт хорижлик нигоҳида. Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги бош техник маслаҳатчиси, ҳаваскор фотосуратчи Йонас Аструп мамлакат бўйлаб ўз саёҳатини кўрсатади.
«Газета.uz» иқтидорли ҳаваскор фотографлардан ўтган ойлар давомида суратга туширилган Ўзбекистон кўчаларидаги ҳаёт манзараларини бўлишишни сўради.
Халқ таълими вазири эпидемиологик вазият сентябргача яхшиланса, болалар мактабларда ўқишни бошлашини маълум қилди. Дарсларни телевидение орқали намойиш этиш эса тўхтамайди.
Никита Макаренко сув тошқинидан азият чеккан сирдарёликлар ва офат ҳудудида фаолият олиб бораётган турли идоралар ходимлари билан суҳбатлашди.
«Газета.uz» мухбири Никита Макаренко Сирдарёдаги табиий офат ҳудудидан эвакуация қилинганлар жойлаштирилган марказлардан бири — Мирзаобод туманидаги 3-болалар боғчасига ташриф буюрди. Аҳоли шароитдан мамнун, бироқ тезроқ ўз уйларига қайтишни хоҳлашмоқда.
1 май куни тўғон ўпирилиши рўй берган Сардоба сув омбори яқинидаги ҳудуддан «Газета.uz» фоторепортажи.
Жамоат транспорти ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти тўхтатилганидан кейинги Тошкент қиёфаси — «Газета.uz» фотомухбири объективида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан келган фуқаролар жойлашган муассаса шароитлари билан таништирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ухандан учиб келган ва карантинга олинган ўзбекистонликлар қониқарсиз шароитда яшаётгани иддао қилинганди.
Миллий боғ ҳудудида аттракционлар, Миср пирамидалари кўринишидаги кинотеатр ва 20 метр туннелли океанариумни ўз ичига олган Magic City оилавий боғ қурилмоқда. Очилиш сентябрга мўлжалланган. «Газета.uz» мухбири лойиҳа тақдимотида иштирок этди.
Сенаторлар Олий Мажлис юқори палатасининг сайловдан кейинги биринчи йиғилишига жам бўлди. «Газета.uz» мухбирининг фоторепортажи.
«Ўрикзор» бозори собиқ раҳбари Дмитрий Лимга тегишли 77 дона антиквар автомобиль ва мотоцикль «Ўзбеккино» агентлигига топширилди.
UzAuto компанияси Chevrolet`нинг тўртта — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox моделларини тақдим этди. Trailblazer савдоси 26 декабрдан, Traverse, Tahoe ва Equinox эса 2020 йилдан бошланади.
Шавкат Мирзиёев, Абдулла Арипов, Зайнилобиддин Низомиддинов, Абдусалом Азизов ва бошқа расмий шахслар — Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган тантанали маросимдан «Газета.uz» фоторепортажи.
Самарқанд вилоятида Hollywood нусхасидаги кино олиш шаҳарчаси — Cinema City Sollywood қурилади. 45 млн долларлик лойиҳа дам олиш ва истироҳат боғлари, аквапарк ва бошқаларни ўз ичига олади.
SamAuto заводида Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқариш бошланди. Янги модель учта модификация ва етти рангда савдога чиқарилади, нархлар 270−380 млн сўм атрофида бўлади.
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжаллаб қурилаётган уйлар амалда улар учун жисмонан ноқулай бўлиб чиқмоқда. Дилмурод Юсупов ушбу муаммога эътибор қаратди.
Тошкентнинг оқава сувлари тозаланмасдан Бўзсув каналига оқизилмоқда. Ифлосланган сув эса йиллар давомида пойтахтдан қуйида яшаётган одамларнинг ҳаётини заҳарлаб келмоқда. Никита Макаренко ва Шуҳрат Латипов экологик инқироз жойига бориб, вазиятни ўрганди.
4 нафар фуқарони Японияга ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини айтган ҳолда уларнинг ҳар биридан 5000 доллардан талаб қилиб олаётган шахс ушланди.
Президент топшириғига асосан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан аёллар ва болалар, Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон Миллий гвардияси Хитой Халқ қуролланган милицияси билан ҳамкорликда қўшма аксилтеррор машғулотларини ўтказмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг