26−27 июнь кунлари 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб кирган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган. «Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дея баёнот берди ТИВ.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Фуат Октайни қабул қилди. Томонлар Тошкентда бўлиб ўтадиган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишига тайёргарликлар масалаларини муҳокама қилишди.
1 июлдан Ўзбекистонда бўладиган ўзгаришлар, ППХ ходимининг ўзига ўқ узиши, президентнинг иш ҳафтаси графики, август ойида Ўзбекистонга олиб келинадиган вакцина — «Газета.uz»нинг 28 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини яна бир неча марта бузиб ўтгани, охирги шундай ҳаракат шанба куни бўлганини маълум қилди. Суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар ўз юртига қайтарилган. «Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак», — деди Асадов.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашади. 29 июнь куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, 1 июль куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимидан маҳаллаларни ободонлаштириш ишларининг сусткашлиги сабабларини сўради. «Тўғрисини айтсам, биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз», деди Жахонгир Ортиқхўжаев ва барча масалаларни 1 октябрга қадар ҳал қилишга ваъда берди. Президент шошқалоқликдан қочиш ва иш сифатига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 27 июнь — 4 июль кунлари амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида миллий журналистика турли синов ва қийинчликларга дуч келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари цензура ўрнатиш, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш ва бошқалар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов америкалик телебошловчи Деннис Уолига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият, ушбу мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган бошқарув шакли, «Толибон»нинг мақсадлари ҳақида сўзлади, шунингдек, Ўзбекистоннинг оптимистик муносабати ва нима учун шахсан ўзи «Толибон»ни террористик ташкилот эмас деб ҳисоблашига изоҳ берди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш маъқулланди. Янги таҳрирдаги қонунда бир қатор янги нормалар мавжуд.
Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Чўпонота кўчаси ва Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини боғлайдиган янги йўл ва кўприк қурилиши билан танишди. «Келажакни ҳисобга олиб, ҳали кўп жойда кўприклар қурамиз», — деди президент. Аввалроқ Тошкент ҳокимлиги учта йўл ўтказгич ва йўл қурилиши нархи 49 млн долларгача қимматлашганига аниқлик киритган эди.
Тошкентда жорий этилаётган янги карантин чекловлари, Сенатда ташкил этилаётган янги қўмита, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга бериладиган рағбатлантиришлар, Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиши — «Газета.uz»нинг 25 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Президент қарорига кўра, олтин медаль учун 200 минг, кумуш медаль учун 100 минг ва бронза медаль учун 50 минг АҚШ доллари берилади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлисда сенатор Фарход Боқиевни мазкур Қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Қозоғистон маданият ва туризм вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Silk road visa амалда қўлланила бошлаши мумкин. Аввалига ушбу ягона виза фақат Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда амал қилиши режа қилинган эди. Қозоғистон вакиласининг сўзларига кўра, виза Буюк Ипак йўли мамлакатлари учун «Осиё Шенгени» вазифасини ўташи кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти видеоселекторда қўшниларни ҳисобга олганда, мамлакат мебель маҳсулотлари бозори 2,5 млрд долларга тенглигини таъкидлади. Шу боис, 15 та ҳудудда кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Қолаверса, яна 10 та ҳудудда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича КСЗлар яратилиши айтилди. «Ҳар бир доллар давлатимизга фойда келтириши керак», — деди у.
«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилиши, 2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланиши, Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланиши, Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтиши — «Газета.uz»нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда режага асосан қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.
Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Aндижон шаҳар халқ кенгашининг депутати Шуҳрат Каримов қамоққа олинди. У таъсис этган компания мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очилди. Унинг ҳамкасби Жаҳонгир Жиянов буни «депутатларга очиқдан-очиқ босим» деб атади.
23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтганлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг