Шавкат Мирзиёев Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда Андижон туманидаги «Андижон гуллар боғи»ни бориб кўрди. «Бундай боғларни ҳар бир туманда ташкил этиб, аёлларга гул етиштиришни ўргатиш керак. Бу орқали «аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларни ишли, даромадли қилиш мумкин», — деди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев келажакда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ томонидан сайланишини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари кейинчалик ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигини ҳам қайд этди. «Бу тизимни онгимизга сингдирмаганимиз учун, одамлар ўргансин деб уни ушлаб турибман», — деди у.
Андижон туманида 4 минг гектар майдонда барпо этилаётган янги шаҳар қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. «Бу тарихий воқеа билан, хайрли маросим билан бутун Андижон ҳалқини чин юракдан табриклайман», — дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.
ДХХнинг собиқ биноси сотилиши, президентнинг Aндижонга ташрифи, антикоррупция агентлигига юклатилган янги вазифалар, давлат органлари очиқлаши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати — «Газета.uz»нинг 17 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Давлат раҳбари Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлди. Мазкур хонадон эгасининг онаси Санобар ая Ўринбоева президентни дуо қилди.
Президент видеоселекторда ўқитувчилар ойлик маошларини ошириш зарурлигини таъкидлади. Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов «давлат бюджетини тасдиқловчи баъзи депутатлар» бундан тўғри хулоса чиқаришига умид қилишини ёзди. Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу жараён депутатларга боғлиқ эмаслигини, Шерматов вазиятдан фойдаланиб «пиар» қилганлигини таъкидлади.
Президент фармони билан Қонунчилик палатасида депутатнинг ҳар бир қонун (қарор) лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этишдаги, сенаторнинг ҳар бир қонунни (қарорни) маъқуллаш ёки рад этишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар очиқланиб бориши тавсия этилмоқда.
Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари очиқлаши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Тўлиқ рўйхат.
Президент фармонига кўра, эндиликда Антикоррупция агентлиги очиқликка оид қонунчилик талабларини мунтазам равишда бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади. Ҳар йил якунида давлат органларининг Очиқлик индекси эълон қилинади. Шунингдек, давлат сирларини сақлаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев икки кунлик амалий ташриф билан Андижон вилоятига йўл олди. Ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шавкат Мавлянов Чилонзор ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган олий таълимга бағишланган видеоселекторда ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши кераклигини таъкидланди. «Сифат билан шуғулланмаган, „талаба учун мен нима бера оламан“, деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ», — дея қўшимча қилди президент. Шунингдек, давлат раҳбари яқин-яқингача давлат олийгоҳлари монополия бўлганига ҳам эътибор қаратди.
Шуҳрат Буронов Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди. У бундан аввал Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлади. Унга кўра, сиёсий партияларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд сўмдан ажратилади. Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган. Харажатлар ҳақида батафсил.
Бахтиёр Махкамов Тошкент ахборот технологиялари университети ректори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бундан аввал у Электромагнит мослашув маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар тугаганидан сўнг қилинадиган ишлар тўхтаб қолмаслиги учун норматив-ҳужжатлар қабул қилиш кераклигини таъкидлади. «Бу лойиҳа ютуқларини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам тадбиқ этишга ёрдам беради», — деди у.
Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиби соддалаштирилиши ҳақидаги қонун, янги тайинловлар, Aл-Хоразмийнинг янги ҳайкали Урганчда ўрнатилиши, камеранинг хотира картасини «еб қўйгани» айтилаётган матбуот хизмати ходими — «Газета.uz»нинг 15 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Амирликларнинг давлат бошқаруви тажрибаси бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилган. Қолаверса, делегация томонидан Оролбўйи минтақаси бўйича янги лойиҳа таклифи билдирилган.
Тапил Маҳамадзияев Бектемир туман ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Халқ таълими вазирининг ўринбосари вазифасига Вахобжон Ражапов тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида фаолият юритган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг