Абдирасул Сафаров Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусга жўнаб кетди.
Сўнгги вақтларда уйлар оммавий бузилиб, дарахтлар аёвсиз кесиб ташланган Риштон туманида ҳоким ўзгарди. Эски ҳоким ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль — 1 август кунлари расмий ташриф билан Белурусда бўлади.
Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Умиджон Исроилов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандни туристик хабга айлантириш ва тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистоннинг Хитой ва Мўғулистондаги элчиси Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Филиппиндаги элчи (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Сантош Жа Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Борис Жонсонни Буюк Британия бош вазири лавозимига тайиинлангани билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишни тарихий деб атади. Президент ҳоким ва уларнинг биринчи ўринбосарларига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтириш бўйича топшириқ берди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади.
Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Маҳмуд Истамов Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари этиб сайланди.
Президент банкларда кредит ажратиш масалаларини бир ва икки поғонага ўтказиш ҳамда лойиҳалар учун ер ажратишни соддалаштиришга топшириқ берди.
Ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари фаолияти янги тизим бўйича баҳоланади. Янги ташкил этилган кичик корхоналар, яратилган иш ўринлари сони ва корхоналарнинг «яшовчанлиги» — асосий омиллар.
«Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман — асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Улуғбек Сайидов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ХАЭА бош директори Юкия Аманонинг вафоти муносабати билан агентлик раҳбариятига ҳамдардлик йўллади.
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Акмалхўжа Мавлонов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг