Сирдарё вилоятига сафар қилган президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги «Буюк келажак» мавзесига ташриф буюрди.
Олий Мажлис Сенати кенгаши ўн саккизинчи ялпи мажлисни жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Ховос туманига ташриф буюриб, Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифини бошлади.
Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири бўлиб ишлаган Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси лавозимига тайинланди.
Энергетика вазири Алишер Султоновга бош вазир маслаҳатчиси вазифасини бажариш юкланди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида иккита қонун лойиҳаси, хусусан Сайлов кодекси қабул қилинди.
Миссисипи штати раҳбари Фил Брайант дипломатик алоқалар ўрнатилгандан кейин Ўзбекистонга ташриф буюрган илк Америка губернаторига айланади.
Шавкат Мирзиёев Сербия давлатчилиги куни муносабати билан президент Александр Вучичга табрик йўллади.
Ҳукумат қарори билан Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.
Абдулазиз Камилов Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири даражасида мазкур форумда илк бор қатнашмоқда.
«Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ҳукумат қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди.
Ихтиёр Абдуллаев саломатлиги туфайли Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини собиқ мудофаа вазири Абдусалом Азизов эгаллади.
Шавкат Мирзиёев Комил Алламжоновни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в. б. лавозимига тайинлади. У ўз мақомига кўра президент маслахатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган.
Ўзбекистон ва ЕИ 1999 йилдаги шартнома ўрнига Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги янги битим бўйича «бир хил тушунчага келди».
Президент Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иқтисодий ишлар бўйича суд муҳокамаларида ошкораликни таъминлаш бўйича бир тўхтамга келинди.
Сўз ва ахборот эркинлиги, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг асосий вазифаларидан.
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг