Президент мурожаатномада пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди.
Ўзбекистонда алоҳида тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар босқичма-босқич бекор қилинади. «Барча тенг бўлиши лозим», — деди президент.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» канали ташкил этилади.
Президент Ўзбекистонда урбанизация даражасини 2030 йилгача 60 фоизга етказишга топшириқ берди. Жавобгарлик бош вазирга юклатилди.
Ўзбекистонда солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Президент 2019 йилга «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бахтиёр Раҳмонқулов Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Яшнобод ва Сергели туманларининг ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган раҳбарлар тўлақонли ҳокимга айланди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев ДСҚ раиси этиб тайинланди.
Экспортни ошириш, сайёҳлар ва инвестицияларни жалб қилиш — ТИВнинг келгуси йилдаги энг асосий вазифаларидан.
Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманида ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган раҳбарлар тўлақонли ҳокимга айланди.
Президент ДХХнинг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди ва хизматнинг моддий-техник имкониятлари билан танишди.
Президент имзолаган қонунга мувофиқ 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев Индонезияда юз берган цунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди.
8 ой давомида пойтахт маъмурияти бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
TIKA агентлиги вице-президенти Меҳмет Сурейя Эр Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Осиё журналистлар уюшмаси Шавкат Мирзиёевни «Осиёда йил одами» деб эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг