Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Анвар Орипов Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Ҳудуднинг аввалги раҳбари Шерзод Ражабов эса ҳокимнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Тошкентдаги маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш ишлари Австралиянинг Сидней шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ягона меъёрлар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган, деди ҳоким Шавкат Умурзоқов. У «нафақат шаҳар марказида, балки чекка маҳаллаларда ҳам идеал шароит бўлиши керак»лигини айтди.
Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Музаффар Арипов эса Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроилда яшовчи фуқаролардан шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш учун яшаб турган жойини заруратсиз тарк этмасликни сўради. Аввалроқ ОАВ икки кун ичида Исроилга Эрондан тўғридан-тўғри ҳужум кутилаётгани ҳақида ёзганди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Беларусь раҳбари товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш, хусусан, БелАЗ билан келишувларни бажаришга тайёрлигини маълум қилди.
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст 75 ёшга тўлди. «Лолазор» романи муаллифи билан боғлиқ 2024 йилги ҳозирча энг катта воқеа — унинг «Лолазор» подкастидаги чиқиши. Подкастнинг президент Ислом Каримовга бағишланган қисми алоҳида эътиборга молик. «Газета.uz» подкастда айтилган хотираларни матнга кўчирди.
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси этиб тайинланган Фаррух Турсунов қирол Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширди.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали мулоқотда бир-бирини Рамазон ҳайити байрами билан қутлади. Давлат раҳбарлари «қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ» тилаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Жиззах вилоятидаги маҳаллаларга экспортчи лидерлар бириктирилади, деди президент. Бундан ташқари, Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида янги йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш, Айдар-Арнасой кўли атрофида «туризм ҳалқаси» яратиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш режалаштирилган.
Бунгача пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматида ишлаб келган Гулноза Касимова Тошкент шаҳри ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри ҳокимлигига тасдиқланган Шавкат Умурзоқов тайинловдан сўнг пойтахтдаги барча туманни айланиб чиқди. У ишчи гуруҳ билан маҳаллаларга бориб, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилди. «Газета.uz» ҳокимнинг 4 кунлик ўрганишлари акс этган видео ва суратларни жамлади.
Президент Рамазон ҳайити арафасида 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улардан 135 нафари асосий жазодан тўлиқ, 200 нафари шартли озод этилди. Афв этилганлар орасида 11 нафар хорижлик ва 3 нафар вояга етмаган шахслар бор.
Шавкат Мирзиёев ADM Jizzakh автомобиль заводида бўлиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, корхонада ишлаб чиқарилиши бошланган янги Kia Sonet автомобили билан ҳам танишди.
«Иссиқлик электр станциялари» компанияси раиси биринчи ўринбосари Сардор Исакулов Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими бўлди. Собиқ ҳоким фаолиятидаги камчиликлари учун ишдан олинди.
Шавкат Мирзиёев Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массивига борди. Лойиҳа уч босқичли бўлиб, иш якуни 2028 йилга мўлжалланган. Президент бу йил режалаштирилганига қўшимча уйлар, шунингдек, инфратузилма тармоқлари ва таълим муассасалари қуришни жадаллаштиришни топширди.
Одил Мусанов Жиззах вилояти Арнасой туманига ҳоким этиб тайинланди. У шу пайтгача вилоятнинг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасида ишлаб келаётганди.
Душанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюради. Унда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари муҳокама қилинади. Шунингдек, янги корхоналар қурилишига старт берилади.
Тошкент шаҳрида маҳаллалар фаолиятининг ягона механизми жорий этилади. Уларнинг инфратузилмаси ва ташқи кўриниши ягона стандартга келтирилади, шаффоф мониторинг тизими яратилади. «Маҳаллаларнинг асл бошқаруви фуқаролар қўлига, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш эса масъулларга юклатилади».
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлари Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов вазирлик ва идораларни тежамкорликка чақирди. Улар бюджет тақчиллиги фонида ташкилотлар томонидан қимматбаҳо автотранспортлар харид қилиниши ҳолатларини қоралади.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори сифатида ишлаган Агзам Нартаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Алишер Темиров марказ директори в.б. этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг